Биласизми?

Қандай қилиб ширинлик ейишдан воз кечиш мумкин?

Ширинликлардан воз кечиш жуда қийин, лекин бунинг иложи бор.

1. Рационга мураккаб углеводлар қўшинг

Ширинликлар организмда оддий шакар ҳолига келгунча тез парчаланади ва сизни янги қувват манбаи ахтаришга мажбур қилади. Ёрмалар ҳам охир-оқибат оддий шакар бўлиб шаклланади, лекин бу жараён анча узоқ давом этади, шунинг учун сиз узоқ вақтгача тўқ бўлиб турасиз.

2. Шакар истеъмол қилишни аста-секинлик билан қисқартиринг

Чойга уч дона қанднинг ўрнига аввал икки дона, кейин эса бир дона солишдан бошланг. Пишириқни яқинларингиз билан бўлишиб енг. Ширинликлардан лаззат оласиз, лекин шакарни икки марта камроқ ейсиз.

3. Ширинлик истеъмол қилишни онгли равишда қилинг

Музқаймоқни шошилинчда еманг, конфетларни эса — компьютер ёнида. Чунки, бунда сиз барибир тўлиқ лаззат ололмайсиз, лекин шакарнинг бир порсиясини ейсиз.

4. Ширинлик ейиш билан боғлиқ таомиллардан воз кечинг

Масалан, ҳамкасблар билан тушликдан кейинги чой ичиш, театр буфетидаги пирожний ва бошқалар. Ширинликлар ейишни бошқа бирон бир унга боғлиқ бўлмаган нарса билан алмаштиринг.

5. Ўзингизни ширинликлар билан мукофотламанг

Бу носоғлом алоқани шакллантиради. Бошида сиз муҳим лойиҳани тамомлайсиз ва торт сотиб оласиз. Кейин стрессли пайтларда пирожний ейишни бошлайсиз, чунки ширинлик сизга муваффақият ва қувончни эслатади. Ўзингизни бирон бир еб бўлмайдиган нарса билан рағбатлантиринг ёки ширинликка сарфламоқчи бўлган пулни йиғиб қўйинг.

6. Ширинликка бўлган майлдан чалғиш йўлларини ўйлаб топинг

Масалан, 50 марта ўтириб-туриш ёки чет тилида 10 та сўзни такрорлаш мумкин. Маълум бўлишича, жисмоний ёки ақлий куч ишлатишдан кейин ширинликка бўлган эҳтиёж камаяр экан.

Ирода кучи ва бу тавсиялар сизга ширинликка бўлган майлни енгишга ёрдам беради. Белгиланган мақсадингиздан чекинманг ва организмингиз сизга раҳмат айтади!

Манба: Daryo.uz