Маданият

Қандай қилиб сочлар оқаришини секинлаштириш мумкин?

Сочлар оқариши — қариш белгиларидан бири.  Баъзилар ёшлигидан сочлари оқара бошлайди, кўпинча эса 35-40 ёшдан бошлаб сочларга оқ туша бошлайди. Бу муқаррар жараён бўлса-да, уни бироз секинлатишга уриниш ва шу билан биргаликда соғлиқни ҳам мустаҳкамлаш мумкин. Биз сизга бунинг оддий халқона усуллари тўғрисида айтмоқчимиз.

Биринчидан, овқатланишга эътибор беринг. Дуккаклилар, авокадо ва ёнғоқларни кўпроқ енг. Иккинчидан, агар сизнинг зарарли одатларингиз бўлса, улардан қутулишга ҳаракат қилинг. Чекиш ва ичиш муаммони чуқурлаштиради. Учинчидан эса, сочларингизни парвариш қилишда асқотадиган ва уларнинг оқаришини секинлатишда ёрдам берадиган халқона воситалардан фойдаланиш тўғрисидаги бир неча маслаҳатларни ёзиб олинг.

  1. Мойчечак ва зарчива (куркума) дамламасиоч рангли сочлар учунЗарчива сочларга асал рангини бериш учун қўшилади.  4 ош қошиқ мойчечак ва 2 ош қошиқ зарчивани 1 литр қайноқ сувга солинг ва дамлаб қўйинг, сочларингизни ҳар ювишдан сўнг чайқаш учун ишлатинг.
  2. Маврак (шалфей) ва қора чой дамламаси — жигарранг сочлар учун. Бу ўтли воситани тайёрлаш учун бир нечта маврак баргини қора чойга қўшиб дамланг ва ярим литр қайноқ сув билан аралаштиринг.
  3. Розмарин дамламаситўқ рангли сочлар учун4 ош қошиқ розмаринни ярим литр қайноқ сувда дамланг. Бундай дамлама бош терисини яхшилайди, соч илдизларини мустаҳкамлайди ва борган сари уларнинг рангини қорайтиради.
  4. Қорамтир сочлар учун маврак ва розмарин дамламаси3 ош қошиқ маврак ва 3 ош қошиқ розмаринни 1 литр сувда дамланг. Бу ажойиб чайқаш воситаси ювиб ташлашни талаб қилмайди ва сочларни соғломлаштиради.
  5. Хина ва лимон шарбатидан сочлар учун ниқобСарғиш ва асал рангни ёқтирадиганларга хина ёрдам беради. 3 ош қошиқ хина ва 1 ош қошиқ лимон шарбатини аралаштиринг, аралашмани сочларингизга суринг ва ўраб қўйинг. 3 соатдан кейин ювинг.

Манба: Daryo.uz