Кўпинча озиқ-овқатларни бир ҳафта, баъзан икки ҳафта олдинроқ сотиб олишга тўғри келади. Баъзилар бир неча ой, ҳаттоки бир неча йил учун захира тайёрлаб қўяди. Афсуски, кўпчилик маҳсулотлар тезда айнийди ва пулимиз куйгани қолади. Бироқ шундай маҳсулотлар борки, улар кўп йиллар давомида бузилмай тура олади. Мақолада уларнинг баъзиларинин келтириб ўтамиз.
Оқ гуруч
Гуручнинг хиллари кўп. Айнан оқ гуруч 30 йилгача ўз ҳолича сақланиши мумкин. Бироқ бунинг учун у вакуумли контейнерда салқин ҳароратда туриши керак. Жигарранг гуручнинг сақланиш муддати — олти ой.
Асал
“Асал айнимас”, — деганларича бор. У тўғри сақланган тақдирда бир нечта авлодгача етиб бориши мумкин.
Ош тузи
Биз сотиб оладиган туз одатда беш йилгача яроқли бўлади. Бу унга ёд қўшилиши билан боғлиқ. Таъкидлаш жоиз, туз нафақат таомни хушхўр қилиш учун, балки бошқа маҳсулотларни сақлаш учун ҳам қўл келади.
Соя қайласи
Соя қайласининг сақланиш муддати унга айнан нималар қўшилганига боғлиқ. Агар у тоза қайла бўлса, узоқ вақтгача сақланиши мумкин. Бироқ унинг ўрами очилгач, у совитгичда туриши керак.
Қуритилган ловия
Олимлар таъкидлашича, вақт ўтгани сари ловиянинг сифати пасайиб боради, бироқ у 30 йилгача ейиш учун яроқли бўлиб қолади.
Сут кукуни
Ҳақиқий сутдек мазали бўлмаса-да, сут кукуни унга нисбатан анча кўп “умр кўради”. Таъкидлаш жоиз, қадоқланган сутларнинг кўпчилиги айнан кукундан тайёрланган бўлади.
Шакар
Ушбу маҳслотни ҳам бемалол бир неча йил учун захира қилиб қўйиш мумкин. Унинг ҳаво орқали намликни сингдириб олиш қобилияти бўлиб, бу бошқа маҳсулотларни ҳам қуруқ сақлаш имконини беради.