Маданият

Қиш учун ўзимизга мос палто танлаймиз

Палто куз ва қишки мавсум гардеробидаги базавий кийимдир, шунингдек, у ташқи кўринишимиз бекам-у куст бўлишининг кафолатидир. Янги мавсумда классик бир хил тусли ёки комбинатсияланган, содда ёки мураккаб бичимли, калта ёки эркаклар услубидаги каби хилма-хил моделларни танлаш мумкин.

Хилма-хил ранглар

скачанные файлы (1)

Кузги барглар ва кечки гуллар тусидаги табиий ранглар урфга кирди. Улар кузги шинамлик ҳиссини беради ва шаҳар манзараси билан уйғунлашиб кетади.

Трикотаж

скачанные файлы (2)

Янги мавсумда турли безакли ва нақшли трикотаж палтоларни танлашингиз ҳам мумкин. Трикотаждан тикилган sардиган ва палтолар башанг кўринади, уларни ишга ҳам, шаҳар ташқарисига сайрга ҳам кийиш мумкин.

Икки бортли палто

скачанные файлы (3)

Мазкур куз-қиш мавсуми учун урфдаги ва универсал палто танлашда икки бортли палтоларни кўздан қочирманг. Классик турда бўлгани туфайли, уларни узоқ йиллар давомида ҳам кийиш мумкин.

Мўйнали ёқа ва енглар

скачанные файлы (4)

Табиий ёки сунъий мўйнадан ишланган кичик детал энг оддий палтога ҳам мисли кўрилмаган жило бера олади. Бундай ёқа кийимингизни нафақат янгича кўринишга келтиради, балки иссиқлик ҳам беради.