Зарур масаллиқлар: 6 дона бедана тухуми, ярим кг. шампиньон, 120 гр. товуқ гўшти, битта пиёз, 50 мл. қаймоқ, 30 гр. пишлоқ, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Пиёзни майда тўғраб, ўсимлик ёғида қизартириб олинг. 3-4 та парракланган шампиньонларни ва тўртбурчак шаклда тўғралган товуқ гўштини қизарган пиёзга қўшиб, қовуришда давом этинг.
2. Масаллиқларга туз, зираворлар, қирғичдан чиқарилган пишлоқ ва қаймоқни қўшиб, 5-8 дақиқага димлаб қўйинг.
3. Қўзиқоринларнинг қолган қисмини сувда чайинг-да, қийма солиниши учун ичини бўшатинг.
4. Шампиньонларнинг ичини қийма билан тўлдиринг. Сўнг ҳар бирининг устидан тухум чақинг.
5. Қиймали қўзиқоринлар 180 даража қиздирилган газ печида 15-20 дақиқа давомида пиширилади.
4 кишилик
35 дақиқа
Манба: Darakchi.uz