Зарур масаллиқлар: 500 гр. тайёр қатлам хамир, 200 гр. қовоқ, 4 ош қошиқ исталган мева қиёми (масалан, олма повидлоси), қанд упаси.
Тайёрланиши: 1. Қовоқни юпқалаб узунасига тўғранг.
2. Қатлама хамирни ўртача қалинликда, тўртбурчак шаклда ёйинг. Бир томонидан суратдагидек номига пичоқни юргизинг.
3. Хамирнинг иккинчи томонига олма қиёмидан суртинг-да, қовоқ бўлакларини жипсроқ қилиб териб чиқинг.
4. Хамирнинг иккинчи томони билан қовоқлар устини ёпиб, атрофини тугинг.
5. Пирогни пишириқ қоғози солинган газ патнисига қўйинг. Пишириғимиз 200 даражада қиздирилган газ печида 40-45 дақиқада пишади. Пишгач, юзига қанд упаси сепинг.
6 кишилик
1 соат
Манба: Darakchi.uz