Биласизми?

Қуруқ шампундан фойдаланишнинг ўзгача усуллари

Соч ювишга вақт топилмаган пайтларда қуруқ шампун кўринишидаги экспресс-восита жуда қўл келади. Лекин кўпчилик қуруқ шампунни бошқа мақсадларда ҳам ишлатиш мумкинлиги тўғрисида маълумотларга эга эмас.

1-усул: Соч рангини ҳимоя қилиш учун.

Маълум бўлишича, ҳар куни ювиш бўялган сочларга зарар келтиради, чунки биринчи навбатда бўёвчи пигментлар ювилиб кетади ва сочлар ранги хира бўлиб қолади. Стилистларнинг таъкидлашича, қуруқ шампундан фойдалансангиз сочларингизни кўп ювишга тўғри келмайди ва бўялгандан кейин уларнинг ранги узоқроқ сақланади.

2-усул: Илдизлар яқинидаги сочларга ҳажм бериш учун.

Бунинг учун бошни пастга энгаштириш ва шампунни соч илдизларига сепиш керак. Кейин бироз кутинг ва сочларни қўлингиз билан силкитинг.

3-усул: Ўсган илдизларни яшириш учун.

Энг ноқулай пайтда сочингиз илдизлари ўсганини пайқаб қоласиз. Сочларингиз рангини тезликда янгилаш учун қуруқ шампундан фойдаланишингиз мумкин.

4-усул: Сочлар электрланишини камайтириш учун.

Қуруқ шампунь итоатсиз сочларни «тинчитиш»га ёрдам беради. Озроқ миқдорда қўлларингизга сепинг ва илдизларига текизмасдан узунлиги бўйича бир текисда суриб чиқинг.

Манба: Daryo.uz