Ошхона

«Қуш уяси» салати — кўриниши ва мазасига гап йўқ!

Зарур масаллиқлар: 400 гр. картошка, 200 гр. товуқ гўшти, 3 та сабзи, 1 боғдан кўк пиёз, петрушка, кашнич ва укроп, 3 дона тухум, 1 боғ салат барги, майонез, туз.

Тайёрланиши: 1. Товуқ гўшти, сабзи ва картошкани сомонча шаклида, пиёзни ҳалқалаб тўғранг. Кейин ҳар бирини алоҳида ўсимлик ёғида қовуриб олинг. Туз сепишни унутманг.

2. Салат баргларини ликопчага солиб, четларини кўтариб чиқинг. Ичига биринчи товуқ гўшти, кейин сабзи, картошка, пиёз солинг. Майонез ҳам солинг.

3. Тухумларни қайнатиб, арчинг. Оқидан сариғин ажратинг. Оқини сомонча шаклида тўғраб, салатга солинг. Сариғини икки бўлакка ажартиб, салатнинг устидан қўйинг. Майонезга майдаланган кўкатлардан солиб, салат юзини безатинг.

Манба: Darakchi.uz