Маданият

Раъно Ярашевадан гўзаллик сирлари

Биласиз, аёл ҳусни парвариш талаб қилади. Айниқса ёш улғайгани сайин бу талаб ҳам кучаяверади. Шахсан мен юз парвариши учун табиий воситалардан фойдаланишни маъқул кўраман.

Тухум ва кўк чойли ниқоб

1 дона тухум сариғини 1 чой қўшиқ ўсимлик ёғи билан ийлаб, тоза дамланган кўк чой билан бир неча томчи лимон шарбати ҳам томизинг. Ниқобни юзга 15 дақиқага суриб қўйинг, сўнг ўтли дамлама билан ювиб ташланг. У қон айланишини яхшилайди, юзни намлантиради ва ажинлар тортилади.

Озиқлантирувчи ниқоб

1 дона тухум сариғига алой эти, 3 ош қошиқ қуруқ сут, 1 чой қошиқ асални қўшиб, аралаштиринг. У худи сметанадек қуюқ бўлиши керак. Юз терисига 20 дақиқага суриб қўйиб, ювгандан сўнг, устидан муз бўлаклари билан енгил ишқаланг. Ажинлар тортилади. Тайёр ниқобни эса музлаткичда сақлаш ҳам мумкин.

Майда ажинларга қарши тухумли ниқоб.

У жуда оддий ва кўп вақт талаб қилмайди. 1 дона тухум сариғини олиб, унга ярим чой қошиқ асални қўшинг. Аралашмани юзингизга суртиб, 5 дақиқадан сўнг совуқ сувда ювсангиз, майда ажинлар тортилади.

Манба: Darakchi.uz