Биласизми?

Рациондаги туз миқдорини қандай ва нима учун камайтириш керак?

Бир чой қошиқ туз таркибида 2 325 мг натрий бор — бу тавсия қилинган суткалик меъёрдан ҳам кўпроқ. Бунинг устига натрий кўпчилик ишлов берилган озиқ-овқатлар ва ярим фабрикатларда ҳам бор.

У организмда суюқлик мувозанатини сақлаб туришга ва асаб тизими бўйлаб сигналларни тарқатишга ёрдам беради. Шунингдек натрий мушакларнинг қисқариши ва бўшашишига ҳам таъсир кўрсатади. Лекин у соғлиққа салбий таъсир қилиши ҳам мумкин.

Организмга натрийнинг етказиб берилишини буйраклар назорат қилади. Етишмаса, улар натрийни ғамлаб қўяди, кўп бўлганда эса — ортиқчасини сийдик орқали чиқариб юборади. Агар бирон бир сабабга кўра буйраклар буни бажара олмай қолса, натрий қонда тўплана бошлайди. У сувни ўзига йиғиши ва ушлаб туриши туфайли қон ҳажми кўпаяди, юракка бўлган ортиқча юклама ошади, қон босими кўтарилади. Буларнинг ҳаммаси юрак-томир касалликлари ривожланишининг омилларидир.

Натрийнинг тавсия қилинган бир кунлик миқдори — 2 300 мг гача. Бу дозани яна ҳам камайтиришга ҳаракат қилинг, айниқса агар сизда натрийга юқори сезувчанлик бўлса.

Қандай озиқ-овқатлар таркибида натрий борлигини билиб олинг

  • Ҳамма ишлов берилган озиқ-овқатлар: хамир маҳсулотлари, колбаса ва пишлоқлар, консервалар, фастфуд ва тайёр таомлар. Уларда одатда туз ва бошқа қўшимчалар кўп.
  • Табиий манбалари: сабзавотлар, сут маҳсулотлари, гўшт, денгиз маҳсулотлари.
  • Заправкалар.

Натрийни камроқ истеъмол қилиш учун:

  • Кўпроқ янги сабзавотлар ва мевалар енг. Шунингдек янги гўшт сотиб олинг, колбаса, сосиска ва ветчиналардан воз кечинг.
  • Агар тайёр маҳсулотлар олмоқчи бўлсангиз, таркибида натрий кам бўлганларини танланг. Зиравор қўшилган ёрмаларни эмас, балки оддийларини сотиб олинг.
  • Овқат тайёрлашда туз қўшмасликка ҳаракат қилинг.
  • Заправкаларни камроқ ишлатинг. Сояли соус, майонез, кетчуп, хантал —ҳаммасининг таркибида натрий кўп. Тузсиз таомларнинг мазасини яхшилаш учун ўтлар ва табиий зираворлар, шарбат ва цитруслилар цедрасидан фойдаланинг.

Манба: Daryo.uz