Биласизми?

Ширинликсиз ҳаёт: шакардан тўлиқ воз кечиш керакми?

Шакарни тақиқловчи парҳезлар ҳозир жуда машҳур ва бунинг жиддий сабаби бор. Шакар сизнинг овқатланишингизга кучли зарар етказиши мумкин. Лекин бу янги ғоянинг баъзи тарафдорлари охиригача боришга қарор қилди ва ҳатто мевалардаги табиий шакардан ҳам воз кечмоқда.

Ўзини ҳатто фойдали ҳисобланувчи ширинликлардан ҳам маҳрум қилиш тўғрими?

Овқатланиш ва парҳезшунослик академиясининг раиси Алисса Рамзи табиий ва сунъий қўшилган шакарни адаштирмаслик керак деб ҳисоблайди. Табиий шакар меваларда, сут маҳсулотларида ва крахмалли сабзавотларда учрайди. Бизнинг танамиз ва миямиз улардан ёқилғи сифатида фойдаланади. Табиий шакарсиз биз доимий равишда «қуввати тамом бўлган батарея» ҳолатида бўлган бўлар эдик, дейди у.

Бунинг устига, меваларда шакардан ташқари шакар «эйфорияси»ни бартараф қилувчи моддалар ҳам бор.

«Агар сиз табиий шакарни мевалардан, сут маҳсулотларидан ёки баъзи сабзавотлардан олсангиз, унда қўшимчасига қондаги шакар миқдорининг кескин ошиб кетишига йўл қўймайдиган клетчатка ва оқсилларни ҳам оласиз», — дейди Рамзи.

Агар шакарни айблаш керак бўлса, унда фақат сунъий қўшилганларни, масалан, газли сув, шарбатлар ва ишлов берилган озиқ-овқат маҳсулотларини айблаш мумкин. Қисқача айтганда: табиий шакар — бу яхши, қўшилгани — ёмон. Лекин яна битта катта «лекин»и ҳам бор.

«Қаердан олинган бўлса ҳам, шакарнинг ортиқчаси қондаги шакар миқдорини кўпайишга мажбур қилади, бу эса инсулин ажралиб чиқишини келтириб чиқаради, — тушунтиради Рамзи. — Гарчи инсулин «жамғарилган» гормон бўлиб ҳисобланса ҳам, у сарф қилинмаган ҳамма шакарни ёғга айлантиради ва захираларни бел соҳасига тахлайди. Шакарни меъёридан кўп истеъмол қилиш юрак-томир касалликлари ва диабет хавфини оширишини ҳам унутмаслик керак».

Шунинг учун, гап ҳатто меваларга тегишли бўлса ҳам, яхшиси ҳам ҳаддан ташқари кўп бўлиши мумкин. Ҳар доимгидек, ҳамма нарсада ўртачалик — соғлом овқатланишнинг энг яхши қоидаси ҳисобланади.

Манба: Daryo.uz