«Бир кунда камида бир марта меъда ичида шўрва бўлиши керак» — шўрванинг фойдаси ҳақидаги ривоят тахминан шундай маънода ифодаланади. Лекин нима учун айнан шўрва шунчалик фойдали таом ҳисобланади? Бу саволга гастроэнтеролог блогер Анна Юркевич жавоб беради.
Бугунги кунда шўрва ичиш унчалик шарт эмаслигини балки деярли ҳамма билса керак. Суюқ овқатларни яхши кўриш нима учун пайдо бўлган? Чунки бу меъдани тўлдиришнинг энг осон ва арзон усули.
Ҳозир биз тўкин-сочинлик замонида яшаяпмиз, ахир ҳамма вақт ҳам шундай бўлмаган-ку. Бизнинг ота-оналаримиз оммавий танқисликни, шу жумладан озиқ-овқат дўконларидаги танқисликни ҳали ҳам эслайди. Ўша пайтлари суюқ овқатлар, шўрвалар жуда қўл келган.
Келинг ўйлаб кўрамиз: суюқ овқатлар таркибида бошқа овқатларда бўлмаган қандай фойдали нарсалар бор?
- Унда нима учун биринчи қайнатма шўрвани тўкиб ташлаш тавсия қилинади? Демак, иккинчиси фойдали бўлиб қоладими? Шубҳасиз, гўштни қайнатишда ҳосил бўладиган кўпик иштаҳа уйғота олмайди.
- Улар қачонки таркибидаги керакли моддалар сақланиб қолиши учун уларга иссиқлик ёрдамида камроқ ишлов берилгандагина фойдали бўлади. Шубҳасиз, клетчатка ҳеч қаерга кетмайди. Лекин биз хом сабзавотлардан кўпроқ фойда оламиз.
- Гўшт. У фойдали. Бу ерда эътирозга ўрин йўқ. Лекин бир бўлак қайнатилган гўштни янги сабзавотлардан қилинган салат билан ҳам маза қилиб ейиш мумкин-ку!
Биз суюқ овқатларга қарши эмасмиз. Агар сиз уларни яхши кўрсангиз — марҳамат. Лекин агар сиз уларни мажбуран фақат «ўз соғлиғингиз учун» ейдиган бўлсангиз, унда ўйлаймизки, ўзингизни қийнашга арзимайди.
Манба: Daryo.uz