Биласизми?

Шоколад ҳақида 6 та фойдали ҳақиқат

Кузги маъюслик ҳамма томондан ҳужум қилмоқда, бу кайфиятни яхшиловчи ва стрессни енгишда ёрдам берувчи, тўғри миқдорда истеъмол қилинганда эса иммунитетни оширувчи ишончли воситадан фойдаланишнинг вақти келганининг белгисидир.

Эътиборингизга ширинхўрлар ва тўғри овқатланиш ишқибозларининг жонажони бўлган шоколад ҳақидаги баъзи ҳақиқатларни ҳавола қиламиз.

1-ҳақиқат

Шоколад юрак ва томирларни асрайди, шунинг учун уни айниқса, инфаркт хавфи юқори бўлган кишилар ҳеч қачон ўз озиқ-овқат рационларидан чиқариб ташламаслиги керак. Сифатли аччиқ шоколад истеъмол қилиш тромбоцитлар ҳолатини нормаллаштиради, бу эса хавфли тромблар пайдо бўлишининг олдини олади.

2-ҳақиқат

Шоколад кальций ва фосфорга бой, шунинг учун уни катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлайдиганлар ва ақлий фаолият билан шуғулланувчилар керакли тартибда истеъмол қилишлари керак.

3-ҳақиқат

Шоколад таркибида мавжуд бўлган катта миқдордаги магний уни мунтазам равишда стрессдан азият чекувчилар ва асабларини тинчлантирмоқчи бўлганлар учун тенги йўқ воситага айлантиради.

4-ҳақиқат

Шоколад томоқ оғриқларида ҳам ёрдам беради. Шифокорлар одатдаги шимадиган воситалар ўрнига, шоколаднинг майда бўлакчаларидан фойдаланишни тавсия қилади.

5-ҳақиқат

Ўз гўзаллигини узайтиришни хоҳловчилар ҳам аччиқ шоколадга эътиборини қаратиши лозим. Бу мўъжизали маҳсулот табиий антиоксидантларга жуда бой, организмдаги ҳужайраларнинг қариш жараёнини тезлаштирувчи эркин радикалларга қарши курашишда асосий ёрдамчи ҳисобланади.

6-ҳақиқат

Шоколад кайфиятни яхшилайди — бу олимлар томонидан ҳам, ширинликни севадиганлар томонидан ҳам синаб кўрилган. Ширинлик истеъмол қилинганда организм зўр бериб бахт гормонлари деб ҳисобланувчи серотонин ва эндорфин ишлаб чиқара бошлайди. Айнан бу моддалар тарангликни йўқотади ва бизга қувонч бағишлайди.

Манба: Daryo.uz