Зарур масаллиқлар: 250 гр. шоколадли паста, 200 гр. ун, 2 дона тухум, 30 гр. қора шоколад, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, туз.
Тайёрланиши: 1. Шоколадли пастага ун, туз, хамирюмшатгич ва тухум қўшиб аралаштиринг.
2. Тайёр хамирдан ёнғоқ катталигида зувалачалар ясаб, қўлингиз билан ёйинг-да, пишириқ қоғози солинган қолипга теринг.
3. Энди печеньелар устига бир бўлакдан шоколаддан қўйиб чиқинг. Ширинлигимиз 180 даражада қиздирилган газ печида 15 дақиқада пишади. Пишгач юзига қанд упасидан сепасиз.
45 дақиқа
4 кишилик
Манба: Darakchi.uz