Маданият

Шу йил баҳорда урфга кирган соч турмаклари

Ҳар бир аёл баҳор келиши билан кийиниш услуби ёки соч турмагини ўзгартиришга тараддудланиб қолади. Бунга уларнинг ўзгача ҳиссиётларни бошдан кечиришга интилиши сабаб бўлса ажаб эмас. Одатда ҳаёт тарзини ўзгартиришни янги соч турмаги билан бошлаш маслаҳат берилади. Агар сиз бунга қарор қилган бўлсангиз, албатта янги урф бўлган соч турмакларини танланг. Қуйида уларнинг энг долзарбларини келтириб ўтамиз.

Ўртадан очилган фарқ

-2

Соч фарқини ўртадан очиш — қайта оммалашган классикадир. У юмалоқ юзли қизлар учун айни муддаодир, зеро у юзни визуал равишда узайтиради. Бироқ айнан шу туфайли ушбу соч турмаги узунчоқ юз соҳибаларига тавсия этилмайди.

“От думи”

-1

Бундай соч турмагини яратиш учун, дастлаб кокилларингизга иссиқликдан ҳимоя қилувчи спрей сепинг, сўнг стайлер билан текисланг. Бошнинг тепа қисмидаги сочларни кўтариш учун уларни бироз тескари таранг ва уларни “дум” қилиб йиғиб, ингичка резинка билан маҳкамланг. “Дум”дан бир тутам соч ажратиб олиб, уни резинка атрофига ўранг ва тўғноғич билан маҳкамланг.

Узун боб (каре)

0

Мутахассислар узун боб ёхуд карени мавсумнинг энг урфга кирган соч турмаги деб атамоқда. У ҳар қандай ёшдаги аёлларга мос тушади. Қулайлиги шундаки, бунда сочни осонгина йиғиб қўйиш мумкин, шунингдек ёйиб юрганда ҳам халал бермайди. Бундан ташқари, узун каре юмалоқ юзни узун кўринишга келтиради, жуда кенг ёноқларни яширади ва катта иякни кичик қилиб кўрсатади.

Фарқни четдан очиб, сочни бир ёнга йиғиш

1

Сочни бундай турмаклашга кўп вақт ва куч талаб этилмаса-да, уни тантанали маросимлар учун бемалол қўллаш мумкин.

Ўрим

2

Айни пайтда ҳар қандай кўринишдаги — оддийгина ёки мураккаб ўримлар оммабоплик чўққисидадир. Бундай соч турмакларининг баъзиларини “Узун сочлар учун турмаклар” мақоласида батафсил ёритганмиз.

Соч учун аксессуарлар

3

Безатилган чамбарлардан тортиб, тўғноғичларгача бўлган турли соч аксессуарларини энди катта ёшдаги аёллар ҳам бемалол тақиши мумкин бўлди. Бироқ аксессуарлар ёшга муносиб ҳамда жиддий кўринишда бўлиши керак.

Тартибсиз “чёлка”

4

Бундай “чёлка” кенг пешона соҳибалари учун асқотиши мумкин. У қинғир-қийшиқ ва тартибсизроқ, шу билан бирга табиий кўринишга эга.