Гина, жаҳл, хафаликни унутиб, кимнидир кечира олиш катта жасорат! Кимдир эса хотираларига ёпишиб олса, яна кимдир осонгина кечириб кетади. Сиз-чи, тез кечира оласизми? Қалбингизда гина сақламайсизми? Ушбу руҳий тест сизнинг нечоғли кечиримли эканлигингизни аниқлаб беради.
Жавобларга бериладиган баллар: а) - 4 балл, б) - 3 балл, в) 2 балл, г) - 1 балл.
1. Кимдир оёғингизни босиб олса нима қиласиз? а) узр сўраса кечираман, б) нарироқ суриламан, в) танбеҳ бераман, г) жавобига унинг ҳам оёғини босаман.
2. Севимли инсонингиз сизни ташлаб кетиб, сўнг тўйига таклифнома юборса нима деб жавоб берасиз? а) унга бахт тилайман, б) хўрсиниб қўяман, в) унинг бу ишини сурбетлик деб қабул қиламан, г) менга азоб бериш учун атайин қилди, деб жахл қиламан.
3. Бир пайтлар ҳаётингизни захарлаган собиқ синфдошингиз сиз раҳбарлик қилаётган корхонага ишга кирмоқчи. Сиз қандай йўл тутасиз? а) очиқчасига устидан куламан, б) ўтган ишга саловат, деб ёрдам бераман, в) уни табассум билан кутиб оламан, г) биринчи суҳбатдаёқ йиқитишга ҳаракат қиламан.
4. Беш йилдан буён кўришолмаган қадрдонингизни учратиб қолдингиз... а) "беш йил бир пасда ўтиб кетибди-я!", б) энг муҳими учрашув, в) кўринмай кетгани билан қизиқаман, г) "эски муносабатларни кавлаб нима қиламан?"
5. Турмуш ўртоғингиз сизга келган мактубни очиб ўқиди, сиз нима дейсиз? а) "мабодо чўнтакларимниям очиб бермайинми?", б) "бу шунчаки хат, лекин...", в) "бу менга келган мактуб эди-ку", г) "бундан кейин қандай қилиб сизга ишонаман?"
6. Ишсиз акангиз харажатларингиздан жахли чиқяпти... а) "у менга хасад қиляпти", б) унга раҳмим келади, в) мулойимлик билан тушунтираман, г) портлаб кетаман.
7. Сиз учун кечиришда энг қийини - бу... а) бировга жахл қилмаслик, б) бировнинг тақдирини ҳал қилиш, в) ҳаётнинг янги варағини очиш, г) бировнинг айбини кечириш.
8. Сизни азоблаган инсон кечирим сўраса... а) жахлим чиқади, б) раҳмим келади, в) тушунаман, г) ғазаб отига минаман.
9. Сизни доимо уришган, жахлдор ва кези келганда устингиздан кулган муаллимингиз кутилмаганда бахтсиз ходисага учради... а) "хақиқат бор экан!", б) раҳмим келади, в) "ундан ҳали бери қутулиб бўлмайди", г) "жазосини олибди!".
10. Ашаддий душманингизга айтмоқчи бўлган гапларингиз: а) "сендан нафратланаман!", б) "бир кун келиб яхши инсонга айланишинга ишонаман", в) "менга бошқа ёмонлик қила олмайсан", г) "ўзингга қайтсин!". Натижа:
10-17 балл. Сизни хафа қилганларни кечира олмайсиз. Қалбингизда гина сақланади. Ҳар сафар у хақида эшитганингизда ғазабланаверасиз. Ғазабни енгишни ўргансангиз, асабийликдан қутуласиз.
18-24 балл. Сизни хафа қилишса, аввалига азоб чекасиз, кейин ўша одамга бақириб, гиналарни унутасиз. Энг муҳими, сиз гиначи эмассиз. Ҳаракатларингизга мулоҳазаликни қўшангиз янада яхшироқ бўлар эди.
25-31 балл. Кечириш сиз учун осон. Ўч олишни ўйламайсиз ҳам. Бу албатта яхши, лекин бўйнингизни жуда ҳам эгиб юборманг. Акс ҳолда обрўйингизни йўқотиб қўясиз.
32-40 балл. Ташқи кўринишингиздан бировни кечиргандек бўласиз-у, қалбингизда алам, гина-кудрат барибир сақланиб қолади. Ҳамма сизни олижаноб деб ўйлайди. Аслида эса, унчалик "оппоқ" эмассиз. Хар қандай вазиятда ҳам тилёғламалик қилмай, тилингиз ва дилингизни бир қилсангиз хақиқий обрў-эътиборга сазовор бўласиз.
Манба: Beka.Uz