Саломатлик

Сизнинг йўталингиз нимадан далолат беради?

Барча инсонлар йўталдан азият чекишади, лекин унинг сабабини билиш учун шифокорга мурожаат этувчилар сони жуда кам. Йўтал вақтинчалик характерга эга бўлиши мумкин, бироқ эътибор берилмаса, сурункали турига айланади. Ҳаттоки қисқа муддатли йўтал ҳам шифокор ёрдамида даволанадиган жиддий муаммолардан дарак бериши мумкин.

Вирусли йўтал

WV5Dnd91UnhhTOmTlsIZow9Grx9JCJlF

Совуқ ҳавода авж олувчи вирусли йўтал мунтазам равишда ўз белгиларини ўзгартириб, бир неча ҳафтагача давом этиши мумкин. Бу белгиларга "ҳўл йўтал" ёки "қуруқ йўтал" киради. Бундай бўлишига сабаб - вирус сизнинг нафас йўлларингиздаги асаб тизимингизга салбий таъсир кўрсатади ва у етарлича узоқ вақт давомида заифлашиб қолади.

Сурункали ринит

18.11.2016layfstayl2

Ринит йўтални келтириб чиқариши мумкин, жумладан кетма-кет бир неча ҳафта давом этса, у сурункали йўталга айланади. Бундай бўлишига сабаб - бурун ичидаги шилимшиқ моддалар пастга қараб тушади ва қитиққа ўхшаш  ҳис пайдо қилади, натижада йўтал пайдо бўлади. Бу нафақат шиллиқ қаватларда ноқулайлик туғдиради, балки сизнинг иммун тизимингиз ёмон аҳволда эканлигидан далолат ҳам беради. Бурунда йиғилиб қоладиган сариқ шилимшиқ моддалар - организм бесамар тузатишга уринаётган бактериал инфекция белгиси.

Кислота рефлюкси

18.11.2016layfstayl3

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллик йўталнинг тахминан 25 фоизи билан боғлиқ. Кислота ошқозондан қизилўнгачга қайтиб қуйилганда, асаб тизимига салбий таъсир кўрсатиши ва натижада йўтални қўзғатиши мумкин. Бироқ рефлюкс ташхисини қўйиш қийинроқ. У ҳар доим ҳам жиғилдонни қайнатмайди, бўғилган овоз ва йўтални эса бемор кўпинча ўткир респиратор касалликларига йўяди.

Зотилжам

18.11.2016layfstayl7

Йўтал баъзан оғир касалликлардан далолат бериши мумкин. Респиратор инфекция ўпкага ўтиб, ўсимта "чақирса", зотилжам касаллиги ривожланиш эҳтимоли юқори бўлади. Агар шифокорга ўз вақтида мурожаат қилинмаса, ўпка яллиғланиши ҳалокатли тугаши мумкин. Зотилжам ташхиси фақат малакали шифокор томонидан қўйилади, шу боис йўталингиз шубҳали туюлса, поликлиникага чиқишни чўзманг!

Обструктив ўпка касаллиги

18.11.2016layfstayl4

Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги инсоннинг нафас олиши қийинлашиши билан изоҳланади. Бунга ўпканинг кўп йиллик жароҳати сабаб бўлади: аксарият ҳолларда бу касаллик мунтазам равишда чекувчи кишиларга хос.

Кўк йўтал

18.11.2016layfstayl5

Кўк йўталнинг ўткир ҳаво-томчи бактериал инфекцияси кучли спазматик йўтал хуружларини келтириб чиқаради. Кўк йўтал белгилари тўхтовсиз ва зўриққан йўталларда намоён бўлади. Бу касалликни яллиғланишни даволашда қўлланадиган тиббий дори воситалари билан енгиб бўлмайди. Бугунги кунда катталар ҳам, кичиклар ҳам кўк йўталдан эмланади, бироқ бу касалликка йўлиқиш хавфи юқорилигича қолмоқда. Шуни ёдда тутиш керакки, кўк йўтал баъзан инсоннинг бўғилиши ва ҳатто ҳаётдан кўз юмишига олиб келиши мумкин.

Уй шароитида йўтални даволаш

18.11.2016layfstayl6

Йўталдан халос бўлай десангиз, баъзи халқ усулларини қўллаш ҳам иш беради. Хусусан, қуюқ консистенциядаги турли қиёмлар (сироп) ёрдам бериши мумкин. Улар томоқ  бўшлиғини қоплаб, уни тинчлантиради. Бундан ташқари, оддий қаҳва ҳам йўтални тўхтатишга қодир. Кофеин моддаси бронхолитик восита ҳисобланади - у нафас йўлларини кенгайтириб, йўтални вақтинчалик тўхтата олади.

Манба: Kun.uz