Зарур масаллиқлар: 3-4 дона янги картошка, 1 дона бодринг, 6 та ёнғоқ мағзи, 5 та редиска, 2 ош қошиқ сметана, 1 чой қошиқ хантал, кўкпиёз, туз, қора мурч.
Тайёрланиши: 1. Бодринг ва редискани айлана шаклда юпқалаб тўғранг. Кўкпиёзни майдаланг.
2. Қайнатилган янги картошкани пўстидан тозалаб, тўртбурчак шаклда ўртача катталикда тўғранг. Ёнғоқ мағзини ҳам майдаланг.
3. Сметанага хантал, туз ва мурч қўшинг.
4. Барча масаллиқларни аралаштириб, сметанали соусни соламиз. Салатни яхшилаб аралаштирсангиз, бас.
20 дақиқа
2 кишилик
Манба: Darakchi.uz