Кўпчилик сочлар тўкилишига қарши уй шароитида ниқоблардан фойдаланади. Аммо уларнинг самарадорлигини таъминловчи оддий омилларни унутиб қўямиз. Сизга бераётган тавсияларимиз ниқобларнинг янада фойдали бўлишини таъминлайди. Демак, диққат қиламиз.
- Соч тўкилишига қарши ниқобларни 1 курс давомида 8-12 марта қўллаш шарт. Сўнгра 2 ҳафта ўтиб, яна муолажани такрорлаш лозим.
- 1 ҳафтада 2-3 марта сочларга ниқоб суртиш мумкин.
- Тез ва яхши самарага эришиш учун ҳар хил ниқобларни тез-тез ўзгартириб туриш тавсия этилади. Масалан, бугун ханталли аралашмани сочга суртсангиз, бир кундан сўнг пиёзлисидан фойдаланинг.
- Хантал, қалампир, долчинли ниқоблар таркибидаги ушбу маҳсулотларни биринчи марта рецептдаги миқдорининг ярмини қўлланг, иккинчи гал биринчисига нисбатан кўпроқ миқдорда ишлатинг.
- Ниқоб суртилган сочларни ювгач, 2-3 соат ичида кўчага чиқмаслик мақсадга мувофиқ. Чунки уларнинг таъсир қилиш жараёни ҳамон давом этаётган бўлади.
- Ниқоблардан фойдаланаётган муддат давомида сочни мустаҳкамловчи витаминлар қабул қилишни унутманг.
Манба: Darakchi.uz