Маданият

Сочлар барвақт оқара бошласа…

50 ёшдан кейин соч оқариши табиий ҳолат ҳисобланади. Лекин 20 ёки 30 ёшда сочнинг оқара бошлаши ташвишланишга арзийдиган сабаб бўлиши мумкин.

Жигар фаолиятининг издан чиқиши, қалқонсимон без фаолиятининг пасайиши, руҳий зарба ва асабнинг зўриқиш ҳолатлари сочнинг эрта оқаришига олиб келувчи сабаблар ҳисобланади. Бу муаммони мутахассис шифокор – трихолог ёрдамида бартараф этиш мумкин. Биз эса оқариб турган сочлар кўринишига қандай ёрдам бериш тўғрисида маслаҳатлар бермоқчимиз.

Агар сочлар оч рангда бўлса ва оқарган сочлар 50 фоиздан кўп бўлмаса, яхшиси бундай сочларни мелировка қилган маъқулроқ. Агар сочларни бутунлай бўяшга тўғри келадиган бўлса, оч рангли бўёқларни танлашингиз мумкин.

Агар сизда оқарган сочлар онда-сонда бўлса тўлдирувчи бўёқлардан фойдаланган маъқул.

Оқарган сочлар учун хина ҳам ишлатиш мумкин. Ўтмишда бувиларимиз хинадан табиий бўёқ сифатида фойдаланишган. Лекин хина ёрдамида олдимиздаги вазифамизнинг 70 фоизинигина бажара оламиз ва оқарган сочлар аввалгидек ажралиб кўриниб қолади.

Бундан ташқари, ҳозирги вақтларда косметика ишлаб чиқарувчилар оқарган сочлар илдизини яширувчи кўплаб воситаларни таклиф қилмоқда. Масалан, L’Oreal ишлаб чиқарган восита ёрдамида 3 дақиқада оқарган сочларни бўяш мумкин.

Манба: Daryo.uz