Маданият

Сочларимиз бузилишига сабаб бўладиган 5 хато

Мукаммал соч турмакларига эга бўлишнинг баъзи усуллари аслида сочларга зарар келтиришини биласизми? Биз сиз учун ҳар биримиз йўл қўйишимиз мумкин бўлган бир нечта хатолар ҳақида баъзи маълумотларни тўпладик.

Учларини тўғриламаслик

Баъзи қизлар сочларини тезроқ ўстириш мақсадида уларнинг учини мунтазам равишда кесиб туришдан воз кечади. Лекин шампундан ҳар куни фойдаланиш сочларни қуритади ва учларининг ёрилишига олиб келади — сиз ҳақиқатан ҳам бундан қутулишингиз лозим.

Кондиционернинг ҳаддан ташқари кўплиги

Сиз кондиционер қанча кўп бўлса, сочлар шунча майин бўлади деб ўйлайсизми? Адашасиз. Аслида кондиционерлар сочларни майин қилиш учун эмас, балки уларни намлаш учун мўлжалланган. Уларни фақат сочларнинг учига суриш керак. Сочларни озуқа моддалари билан таъминлаш учун бир ҳафтада бир ёки икки марта ниқоблардан фойдаланинг.

Улама сочлар ва улаб узайтириш

Кўпчилик улаб узайтирилган сочларга жуда ишқибоз бўлади. Лекин агар бош териси доимий равишда парвариш қилиб турилмаса, улашнинг ҳар қандай усули ҳам соч тўкилишига олиб келиши мумкин.

Ҳаммаси учун битта тароқ

Баъзи тароқлар сочларни юлиши мумкин. Биз қилчалари жуда кўп бўлган чўткалардан фойдаланишга ўрганиб қолганмиз, лекин қилчаларнинг турига ҳам эътибор қаратиш керак. Металл тишли массаж қилувчи чўткаларни бир кунда фақат бир марта ишлатиш мумкин. Қалин сочлар учун табиий қилчали, жингалак сочлар учун эса силикон қилчали чўткалар олиш керак.

Таранг турмаклар

Сочларни ўриш ва боғлаб орқага ташлаш — жуда мувофиқ, айниқса нам об-ҳавода вақтни тежайдиган турмаклаш. Лекин сиз сочларни ҳаддан ташқари тортасиз ва резина орқали юқори қатламга зарар етказасиз. Сочларни бироз пастроқдан енгилроқ қилиб боғланг ва ўринг.

Манба: Daryo.uz