Бу мақолада сочларни уй шароитида турмаклашда нималарга алоҳида эътибор бериш зарурлиги тўғрисида мутахассислар маслаҳати билан танишасиз.
Қуритиш қоидалари:
- Қуввати камида 1800 ватт бўлган, бир неча хил ҳарорат режимларига эга ва тезликда қуритиш функцияли фен танланг. Қуритиш вақтида ўртача ҳароратда, турмаклашда эса юқори ҳарорат режимида ишлатинг.
- Соч турмаги шаклини ва ҳажмини яхшироқ ушлаш учун турмаклаш охирида совуқ ҳаво режимидан фойдаланишни унутманг.
- Узун сочларни қуритишда қисқичлардан фойдалансангиз ишингиз осонлашади.
- Табиий жингалак сочлар қуруқ бўлгани учун юқори ҳароратда қуритиш ярамайди.
- Сочлар ва фен ораси 10—15 см бўлиши керак.
- Қуритишдан олдин иссиқликдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланинг. Қалин ва бўйсунмайдиган сочлар учун мум ёки ювилмайдиган кремлар, ингичка сочлар учун эса кўпик ёки мусс ишлатсангиз бўлади.
Турмаклаш қоидалари:
- Сочингизни ювиб сочиқ билан артганингиздан сўнг, 80 фоизгача қуритинг. Кейин эса орқа сочларингизни тепага кўтариб, сочнинг ҳар бир тутамини алоҳида-алоҳида юқори ҳарорат режимида, ҳаво йўналишини пастдан юқорига қилиб қуритинг.
- Тепа сочларни бошингизни эгиб, илдизидан учига қаратиб қуритинг.
- Охирида олд сочларингизни қуритинг ва лак сепинг.
Манба: Daryo.uz