Маданият

Сочларнинг соғлом ва гўзал бўлиши учун витаминлар

Сочларнинг гўзаллиги бевосита организм саломатлиги ҳолатига боғлиқ. Бутун тана сингари улар ҳам озиқлантирувчи моддаларни талаб қилади. Агар сизни соч тўкилиши, мўртлик, хиралик ёки қазғоқ безовта қилса, балки сизнинг организмингизда баъзи витаминлар ва элементлар етишмаслиги мумкин.

А витамини

А витамини танамиздаги ҳар бир ҳужайра учун зарур, шу жумладан сочлар ва бош терисига ҳам. А витаминининг катта миқдори тухум, жигар, исмалоқ, ошқовоқ ва сабзиларда учрайди. У бош терисини намлантиради, тери безларининг ёғ ишлаб чиқаришига таъсир кўрсатади ва сочларни қуриб қолишдан ҳимоя қилади. Бу витаминнинг етишмаслиги қазғоқ пайдо бўлишига ва сочларнинг ҳаддан ташқари кўп тўкилишига олиб келиши мумкин.

витамини

Организмда D витаминининг етарли миқдори қазғоқнинг пайдо бўлиши ва сочлар мўртлигидан халос бўлишга ёрдам беради. Бундан ташқари у организмга янги фолликулалар яратишга имкон беради, бунинг натижасида вақт ўтиши билан сочлар қалинлашади ва мустаҳкамроқ бўлади.

Қуёш нури — D витаминининг асосий манбаи ҳисобланади, лекин қуёш унчалик кўп бўлмаган пайтларда диққатингизни лосос ва бошқа ёғли балиқлар, қўзиқоринлар, жигар ва бошоқлиларга қаратишингизни тавсия қиламиз.

витамини

E витамини бош терисидаги қон айланишини кучайтиради, демак сочларнинг ўзи ҳам мустаҳкамланади. Катта одам бир кунда 15 мг гача E витамини қабул қилиши керак. Агар одам ўз рационига бодом, авокадо, кунгабоқар уруғлари, киви ва исмалоқ қўшса, бу витаминнинг зарур миқдорини осон йиғиб олади.

B гуруҳ витаминлари

Биотин (B7) B витаминлар гуруҳига киради ва сочлар саломатлиги учун энг муҳим ҳисобланади — у турли хил косметик воситалар таркибига киради. Кўп тадқиқотлар биотин ва фоли кислотасининг етишмаслиги сочларнинг ҳаддан ташқари кўп тўкилиши ва улар ўсишининг секинлашишини келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатди.

Манба: Daryo.uz