Совға учун бирор нарса танлаганда ва уни безак-қоғозга ўраганда қандай ранг танлашингиз кўп нарсани билдириши мумкин.
Сариқ. Қуёш рангли совға кўпинча оналардан болаларга тортиқ қилинади. Бу ранг - ҳис-ҳаяжонни билдиради, совға берувчи ҳам шундай эҳтиросли.
Яшил. Совға берувчининг наздида сиз - озодликни севувчи шахссиз. У туғилган кун эгасини нима биландир ҳайратга солмоқчи.
Сиёҳ ранг. Совға қилувчи ҳаяжондан узоқ, ёки аксинча, тан олинмаган доно бўлиши мумкин.
Малла. Совға берувчи совға қабул қилаётган киши даврасида ўзини жуда эркин ҳис қилади, уни хушфеъл, мулойим киши деб билади. Малларанг совға - мулоқотни давом эттириш истаги.
Қора. Сизни бироз тунд ва ҳатто ёқимсиз шахс деб билишади. Қора совға, совға қабул қилувчига қарата чақирув бўлиши мумкин.
Кўк. Совға олувчи иқтидорли, ақлли ва хотиржам киши. Бу совға унга нисбатан ҳавасни ифодалайди.
Кулранг. Совға берувчи сизни ёрқин шахс деб билади, лекин сизга нисбатан кучли эътибор ҳис қилмайди. Унинг совғаси шунчаки...
Қизил. Совға берувчи сизни жуда ҳурмат қилади, унга ёқасиз ҳам. Қизил рангдаги совға - унинг эътиборингизни қаратишга бўлган уриниши.