Баъзи озиқ-овқатларни сақлаш учун совитгичга қўйсангиз ҳам, қўймасангиз ҳам бўлади — ҳеч қандай фарқи сезилмайди. Лекин шундай озиқ-овқатлар борки, совуқ ва намлик уларга мутлақо тўғри келмайди. Қайси озиқ-овқатларни ҳозирнинг ўзидаёқ совитгичдан олиб бошқа жойга қўйиш керак?
Авокадо — хона ҳароратида етилиб пишади, совитгич эса бунга ёрдам бермайди, уларни бузилишдан сақламайди.
Бананлар — совитгич ичида пишиб етилмайди, пўсти белгиланган муддатдан олдин қорая бошлайди.
Райҳон — совуқда сўлиб қолади ва қорая бошлайди.
Нон — совитгичда тез қотиб қолади.
Қаҳва — совитгичдаги юқори намлик қаҳва донларининг таъмини бузади.
Бақлажон — хона ҳароратини маъқул кўради.
Асал — совитгичда сақлаш кристалларга айланишни тезлаштиради.
Қовун — шунингдек тарвузлар ҳам ўз таъмини, ҳидини ва антиоксидантлар захирасини хона ҳароратида яхшироқ сақлайди.
Пиёз ва саримсоқ — совитгичларни жуда ёмон кўради! Намлик уларни юмшоқ ва сўлғин қилиб ташлайди, ўзагини тезроқ ташлашга ва бузилишга мажбур қилади.
Қалампир — булғор ва аччиқ қалампирлар совитгич шароитида етилиб пишишни тўхтатади ва сиз истаган сифатларни сақлаб қола олмайди.
Ананас, киви, манго ва бошқа тропик мевалар — иссиқ мамлакатларда ўсади. Уларга совуқ тўғри келмайди.
Картошка — 7°C дан паст ҳарорат унинг таъмини ёқимсиз қилади.
Ширин картошка — совуқда сақланганда унинг устида хунук доғлар пайдо бўлади.
Помидорлар — совуқда сўлийди ва унли таркибий тузилишга эга бўлиб қолади.
Қўзоқли ловия — совуқ сифатига ва ташқи кўринишига шиддатли зарба беради.
Манба: Daryo.uz