Ишдаги зўриқишлар, камҳаракатлик, кўп асабийлашиш, стресслар, ўз вақтида овқатланмаслик, уйқу тартибининг бузилиши каби ҳолатларнинг доимий равишда содир бўлиши организмимиздаги мавжуд қувват ресурсларининг камайиб боришига замин яратади.
Бу эса ўз ўрнида сурункали чарчоқ синдромининг пайдо бўлишига олиб келади.
Агар сизда ҳам шундай ҳолат кузатилаётган бўлса, унда бугунги маслаҳатларимиз сизлар учун.
Биринчи усул. Бунинг учун сизга 200 гр. ёнғоқ, 200 мл. асал, 200 гр. лимон керак бўлади.
Аввал ёнғоқ ва лимонни майдаланг. Сўнг, асални қўшиб, аралаштиринг. Бундай аралашмани музлаткичда сақлаш лозим. Тайёр бўлган массани 1 кунда 3 маҳал, 2 ҳафта давомида истеъмол қилинг.
Иккинчи усул. Янги узилган узум шарбатини 1 кунда з маҳал, 2 ош қошиқдан, овқатланишдан аввал, ўзингизни тетик ҳис этмагунингизча ичинг.
Учинчи усул. Чарчоқни тез босишда қарағай игнабарглари жуда фойдали. Қарағайнинг игнабаргларини териб, ювинг ва печда паст оловда 15 дақиқа давомида қуритиб олинг.
Сўнг, майдалаб, 2 ош қошиқ кукунга 200 мл. сув қўшинг ҳамда 30 дақиқа давомида паст оловда қайнатинг. Аралашмага 3 ош қошиқ асал қўшинг ва оловдан олинг. Массани иссиқлигида устини ёпиб, сочиққа ўраб қўйинг. 10 кун давомида уйқуга ётишдан аввал 1 ош қошиқдан истеъмол қилинг. Натижасини кўрасиз.
Тўртинчи учул. Сурункали чарчоқни қолдиришнинг яна бир қадимий йўли бор. Бунинг учун сизга .200 мл. сут, 1 ош қошиқ асал, 0,5 стакан янги очилган мойчечак гулларининг қуритиб, майдаланган кукуни керак бўлади.
Мойчечак кукунига сутни қўшинг ва олов устига қўйинг. Қайнаб чиққач, унга асални қўшасиз ва дока ёрдамида бошқа идишга сузиб оласиз. Ушбу аралашмани ҳам оз-оздан уйқу олдидан ичиш яхши наижа беради.