Биласизми?

Сут, банан, гилос: уйқу учун энг яхши озиқ-овқатлар

Яхши ухлашга ёрдам берувчи кўплаб озиқ-овқатлар бор. Биз улардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Улар тинч ва қотиб ухлашга ёрдам берадиган фойдали моддаларнинг кони ҳисобланади.

  1. Банан

Унинг таркибида мушаклар таранглигини йўқотишга ёрдам берувчи магний ва калий мавжуд. Олимлар организмида магний танқислиги бўлган одамларда уйқу билан боғлиқ муаммолар юзага келишини аниқлади.

Айнан магний моддаси танадаги мушаклар ҳолати учун жавоб беради, уларни тонусда ушлаб туради, шунингдек асаблар ва мушаклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Калий унга бу ишда ёрдам беради, шунингдек сув балансини ва артериал босимни ҳам тўғрилаб туради.

  1. Гилос

Унинг таркибида эпифиз гормонларидан бири ҳисобланувчи ва уйқу циклини, тетикланишни назорат қилувчи мелатонин мавжуд. Мелатонинни кўпинча уйқу гормони деб ҳам айтишади.

  1. Ўтли чой

Кофеинсиз илиқ ичимлик — мойчечакли ёки ялпизли чой — уйқу олдидан тинчланишга ва осойишта ухлашга ёрдам беради.

  1. Ясминли гуруч

Уни ухлашдан 4 соат олдин ейиш керак. Таом юқори гликемик индексга эга, яъни бу маҳсулот секин ҳазм бўлади ва қонни глюкоза билан таъминлайди.

Ясминли гуруч организм учун катта аҳамиятга эга ва яхши ухлашга ёрдам берувчи аминокислоталар — триптофанларнинг ишлаб чиқилишини кучайтириши мумкин деб ҳисобланади.

  1. Донли маҳсулотлар

Масалан, сулили печенье. Бу жуда енгил ҳазм бўладиган углеводлар ҳисобланади ва бундай озиқ-овқатлар ухлашдан бир неча соат олдин ейилса, улар тезроқ уйқуга кетишга ёрдам беради.

  1. Сут

Унинг ҳам таркибида триптофан мавжуд. Экспертлар ҳалигача сутнинг уйқуга қандай тартибда таъсир кўрсатишини тушунтириб бера олганлари йўқ.

Манба: Daryo.uz