Биласизми?

Сутни кундалик турмушда қўллашнинг 9 усули

Сутдан қандай қилиб кундалик турмушда бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин? Мақоламизни ўқисангиз буни билиб оласиз!

  1. Лакланган пойабзалга жило бериш

Лакланган пойабзални оддий сут ёрдамида ялтиратиш мумкин. Латтани сутга ботиринг ва оёқ кийимини артинг.

  1. Сиёҳ доғини тозалаш

Сиёҳ доғи кетиши жуда қийин бўлган доғлардан бири ҳисобланади. Лекин ҳатто эски ва сингиб кетган сиёҳ доғларини ҳам сут ёрдамида осон кетказиш мумкин. Кийимнинг доғ теккан жойини илиқ сутга солиб ивитиб қўйинг, бир неча соат ўтгач аввал совуқ, кейин эса илиқ сувда чайинг.

  1. Ойнани тозалаш

Ойна юзасини сут ёрдамида тозалаш мумкин. Латтани сутга ботиринг ва уни артинг.

  1. Кумуш буюмлардаги доғларни тозалаш

Агар кумуш буюмларингиз хира тортиб қолган бўлса, уларни ачиган сутга солиб қўйинг. Бироз вақт ўтгандан кейин сувда чайқанг ва қуритинг.

  1. Терини парвариш қилиш

Бир литр сутга бир ош қошиқ асал солинг ва яхшилаб аралаштиринг. Аралашмани сувли ваннага қуйинг. 15 дақиқа давомида ванна қабул қилинг. Бундай ваннадан кейин терингиз майин ва чиройли бўлади.

  1. Куйишда биринчи ёрдам

Куйган жойдаги оғриқни совуқ сутли компресс ёрдамида қолдириш мумкин. Тоза латтани сутга ботиринг ва куйган соҳага қўйиб қўйинг. Латтани оғриқ тўхтамагунча алмаштириб туринг.

  1. Қуруқ қўзиқоринларни янги узилгандек қилиш

Қуруқ қўзиқоринларни илиқ сутга солиб ивитинг. Янги узилгандек бўлади.

  1. Дарё балиғидаги балчиқ ҳидини йўқотиш

Тайёрлашдан олдин дарё балиғини сутда ивитинг. Шунда нафақат унинг ҳиди йўқолади, балки янада мазалироқ ва юмшоқроқ бўлади.

  1. Хантал зираворини тайёрлаш

Хантал зираворини уйда тайёрлаш усуллари жуда кўп, унинг асосий қоидаси – сувнинг ўрнига сутдан фойдаланинг. Бундай хантал мазалироқ бўлади ва дарров қуриб қолмайди.

Манба: Daryo.uz