Маълумки, бизнинг яшаш тарзимиз теримизда акс этади. Ёғли овқат ва ичкилик эпидермис қатламини вақтдан ҳам кўра шафқатсизроқ равишда қаритишга қодир.
Биз тери билан боғлиқ бўлган кўплаб муаммоларни парҳезни тузатиш ёрдамида бартараф қилиш мумкинлигини ишонч билан тасдиқлаймиз.
Яллиғланиш жараёни ва овқат
Гулдек яшнаётган терига қарши энг катта жиноят организмда яллиғланувчи жараённи келтириб чиқарувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади. Улар орасидаги энг яққол мисоллар — сутли озиқ-овқатлар, ун маҳсулотлари ва шакар. Улардан бутунлай воз кечишга уриниб кўринг — икки ҳафта давомида қилинган бундай парҳез сизнинг терингиз ҳолатида ажойиб тарзда акс этишга қодир.
Ҳақиқий шоколад
Юқори сифатли шоколад сизнинг қуруқ ва чарчаган терингиз учун малҳам ролини ўз зиммасига олиши мумкин. Лекин бу фақат таркибида какао миқдори максимал даражада бўлган ҳақиқий шоколадларгагина тегишли. Бундай маҳсулот акне ва тери билан боғлиқ бўлган бошқа муаммоларга қарши курашишда ёрдам бера олади.
Яхши пробиотиклар
Пробиотиклар — таркибида ҳазм қилишга ёрдам берувчи ферментлар бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари. Пробиотикларнинг жуда кўп турлари мавжуд ва уларнинг ичидан ўзингиздаги фермент ҳолатига мос келадиган навини танлашингиз лозим бўлади. Буни тузланган карамдан бошлашингиз мумкин — унинг таркибида нафақат катта миқдордаги фаол ферментлар, балки антиоксидант ва C витаминининг салмоқли дозаси ҳам мавжуд.
Озиқ-овқатлардан ниқоблар
Йогурт ёки сабзавотлардан қилинган ниқоб терини озиқлантириш хусусиятига эга. Бундай ниқоблар терини силлиқ ва таранг қилади, ажинларни камайтиради ва терига соғлом кўриниш беради. Ниқоблар учун сабзавотлар ҳам, сутли озиқ-овқатлар ҳам, ва ҳатто бўтқалар ҳам мос келади.
Детокс-қўшимчалар
Океания қабилаларини ўрганиш тадқиқотлари натижаларига кўра, қадимда туб аҳоли егулик сифатида писта кўмир истеъмол қилган. Табиий абсорбент уларга ҳазм қилиш муаммоларини бартараф қилишда ва саломатликни сақлашда ёрдам берган. Бу усул бугунги кунда ҳам ўз актуаллигини йўқотмаган — активлаштирилган кўмирнинг меъёрий миқдори меъдадаги чиритувчи жараёнлардан қутқаради.
Манба: Daryo.uz