Маданият

Терини силлиқ қилишнинг 5 усули

Агар кафтингизда унчалик катта бўлмаган кесилган жой излари, тиззадаги оқ чандиқлар ёки юзингиз терисида қолган бироз ўйиқ жой бўлса — бу унчалик катта муаммо ҳисобланмайди ва бунинг учун жарроҳга бориш шарт эмас. Бундай излардан қутулишда табиий воситалар ҳам ёрдам бериши мумкин.

Бодринг

Бодринг айниқса ҳуснбузар излари учун фойдали. Бодрингли ниқоблар ёки лосьонлар яллиғланиш ва яра излари пайдо бўлишини камайтиради. Мутахассисларнинг тавсиясига кўра, қирғичда қирилган бодрингни майдаланган ялпиз барглари ва тухум оқи билан аралаштириб юз учун ниқоб тайёрланади. Ниқоб 20 дақиқа давомида тутиб турилади.

Ладан

Бу эфир ёғи қуруқ терини тиклашга ёрдам беради, қарилик белгиларини, чўзилиш ва чандиқларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиради. Шунингдек ундан ниқоблар учун асос сифатида ва бошқа ёғлар билан бирга қўшиб ишлатиш мумкин.

К витаминли крем

Барг кўкат — қоннинг ивишида иштирок этувчи К витаминининг энг яхши манбаи ҳисобланади. У кўкарган доғларни, яра излари ва чўзилишларни камайтиришга ёрдам беради.

Истеъмол содаси

Содани баъзи бюти-блогерлар нозик  эксфолиант  деб атайди — у терини ҳар қандай кирлардан тозалашда магнит каби ишлайди. Ниқоб тайёрлаш учун истеъмол содасини озроқ сув билан аралаштиринг, ҳўлланган терига суринг ва 10 дақиқа қолдиринг.

Зайтун ёғи

Extra Virgin хилидаги ёғ терининг ўлик ҳужайраларини кеткизади ва чандиқларни юмшатади. Қўшимча намлаш учун терига сурилган камроқ миқдордаги зайтун ёғини эрталабгача қолдиришингиз мумкин.

Манба: Daryo.uz