Вайолетт Констанс Жессол исмли аёл учта энг машҳур океан лайнерлари — “Олимпик”, “Титаник” ва “Британик”да ишлашга муваффақ бўлган, деб ёзади “Помада”. Уларнинг барчаси ҳалокатга учраган, бироқ Вайолетт омон қолган.
Болалагида сил касалини бошидан кечирган, ёшгина чоғида отасидан ажралган, онаси эста хаста бўлиб қолган Вайолетт мактабни битиришга улгурмай, иш қидиришга мажбур бўлади. У онаси каби стюардесса бўлишга қарор қилади ва White Star Line компанияси кемаларида ишлай бошлайди.
1910-йилда 23 ёшли Вайолетт улкан “Олимпик” лайнерига ишга киради, бир йил ўтар-ўтмас, у “Хоук” крейсери билан тўқнашиб кетади. Ҳалокат натижасида қурбонлар бўлмади, бироқ лайнер жиддий зарар кўради.
[caption id="attachment_11779" align="aligncenter" width="680"] “Олимпик” ва “Хоук” тўқнашувдан сўнг. Фото: “Помада”[/caption]
Таъмир ишларидан сўнг қиз “Олимпик”да фаолиятини давом эттиради. Бу вақтда янги лайнер ҳам қуриб битказилади ва Вайолеттга унга ишга ўтишни таклиф қилишади. Шундай қилиб, қиз “Титаник”нинг биринчи ва сўнгги рейсида жўнайди. 1912-йил 14-апрелдан 15-апрелга ўтар кечаси лайнер айсберг билан тўқнашиб кетади, кемадаги 2224 кишидан 711 нафаринигина қутқаришга муваффақ бўлишади, улар орасида Вайолетт ҳам бор эди. Ҳалокатдан сўнг у “Карпатия” кемаси орқали қуруқликка етказилади.
[caption id="attachment_11780" align="aligncenter" width="680"] “Титаник”нинг чўкиши. Фото: “Помада”[/caption]
Биринчи жаҳон уруши чоғида Вайолетт Британиянинг Қизил Хоч ташкилотида ҳамшира бўлиб ишлайди. Ҳамшира сифатида у “Британик” госпитал кемасида сафарга отланади. 1916-йил ноябрида кема мина портлаши натижасида ҳалокатга учрайди, эвакуация чоғида қайиқлардан иккитасини чўкаётган кеманинг винтлари тортиб кетади, улардан бирида Вайолетт ҳам бор эди, бироқ у мўжиза туфайли омон қолади.
[caption id="attachment_11781" align="aligncenter" width="680"] “Британик” кемаси. Фото: “Помада”[/caption]
Вайолетт узоқ умр кечирди ва 83 ёшида юрак касаллигидан вафот этди. 42 йил давомида у йўловчи лайнерларида ишлади, икки марта дунё бўйлаб саёҳат қилди.