Тўғри овқатланиш аллақачон ичида иштирок этувчи афсоналар ва ёлғонлар билан бирга ҳақиқий фанга айланишга улгурди.
Биз сиз учун озиқ-овқатлар ҳақида анчадан буён сақланиб келаётган ва кенг тарқалган бир неча афсоналарни тўпладик ва тадқиқотчиларнинг бу борадаги фикрлари ҳақида айтмоқчимиз.
-
Сабзавотлар тўлиқ пиширишни талаб қилади
Тадқиқотчилар сабзавотларни тўлиқ пишириш уларни кўп миқдордаги фойдали моддалардан, шу жумладан эрувчан толалар, C витамини ва саратон касалликларининг олдини олиш учун зарур бўлган модда — глюкосинолатдан маҳрум қилишини аниқладилар.
Узоқ пишириш витаминларнинг сув билан биргаликда буғланиб кетишига олиб келади. Шунинг учун сабзавотларни пиширишнинг энг яхши йўли — бу уларни товада бироз сув билан бирга тезроқ қиздириш. Иложи борича сабзавотларни хом ҳолда истеъмол қилинг.
-
Ёғ — соғлиқ учун зарарли
Ёғ ҳар доим зарарли масаллиқ сифатида қабул қилиб келинган, чунки уларнинг юқори миқдори — юрак учун, ортиқча вазн ва холестериннинг ошиш хавфларини туғдиради.
Лекин, ёғларнинг зарари борасидаги тадқиқотлар уларни истеъмол қилишнинг юрак касалликларига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини кўрсатди.
Бундан ташқари, ёғ — А, D, E витаминларининг ва тўғри метаболизмда муҳим роль ўйновчи антиоксидант — селеннинг манбаи ҳисобланади.
-
Юқори протеинли парҳезлар буйракларга зарар етказади
Бунга ишониш ярамайди, чунки протеиннинг зарарли таъсирини кўрсатган тадқиқотлар буйрак касалликларига мойил бўлган одамларда ўтказилган эди. Агар аҳволингиз яхши бўлса, унда юқори протеинли парҳез сизга ножўя самараларсиз вазнни камайтиришга ёрдам бериши мумкин.
Манба: Daryo.uz