Биласизми?

Тўшакни доғ ва нохуш ҳидлардан тозалаймиз

Маълумки тўшак (матрас) узоқ муддат ишлатишга мўлжаллаб олинади, лекин вақт ўтиши билан унда инсон танасидан табиий равишда ажралиб чиқадиган терининг майда пўстлоқчалари билан озиқланадиган чангли капалар — сапрофитлар пайдо бўлади.

Айнан улар кўпинча аллергиянинг манбаига айланади, шунинг учун тўшакни мутлақо тоза ҳолатда сақлаш зарур.

Биз мақоламизда матрасдаги доғлар ва нохуш ҳидлардан қандай қутулиш ҳақида айтмоқчимиз.

Тўшакни сода билан зарарсизлантириш

Сода ўзининг антибактериал ва боғловчи хусусиятлари туфайли тўшакни доғ ва ёқимсиз ҳидлардан тозаловчи самарали табиий восита ҳисобланади. Унинг таъсирини кучайтириш учун ҳар қандай дорихоналарда топиладиган водород пероксиди қўшилади.

Шундай қилиб, қуйидагилар иштирокида аралашма тайёрлаймиз:

  • 40 г сода (бу тахминан 4 ош қошиқ);
  • 250 мл 3% ли водород пероксиди (1 стакан);
  • 1-2 томчи суюқ совун.
  1. Содани водород пероксиди билан яхшилаб аралаштирамиз, бир-икки томчи суюқ совун қўшамиз ва яна аралаштирамиз.
  2. Ҳосил бўлган аралашмани пулверизаторга қуямиз, силкитамиз ва муаммоли жойларга сепамиз.
  3. Сепилган аралашма қуриб қолгунча кутамиз, кейин эса тўшак устини чангюткич ёки чўтка билан тозалаймиз.

Ёқимли ҳид бериш ва зарарсизлантириш учун эфир ёғлари

Ёқимсиз ҳидни сода ва бирон-бир эфир ёғи аралашмаси ёрдамида кетказиш мумкин. Бу лаванда, розмарин, долчин, эвкалипт ва бошқа ёғлар бўлиши мумкин. Эфир ёғлари тўшакларга ёқимли ҳид беришдан ташқари уларни зарарсизлантиради ва чанг капаларига қарши курашишда ёрдам беради.

Аралашмани тайёрлаш учун сизга:

  • 200 г сода (1 стакан);
  • 8 томчи ўзингиз хоҳлаган эфир ёғи керак бўлади.

Ишлов бериш қуйидагича амалга оширилади:

  1. Содани маҳкам ёпиладиган идишга солинг, эфир ёғини томизинг ва яхшилаб аралаштиринг.
  2. Ҳосил бўлган аралашмани оддий элак ёрдамида тозалаш лозим бўлган жойга сепинг.
  3. Бир соатдан сўнг аралашма қолдиқларини чангюткич ёрдамида тозалаб олинг.

Манба: Daryo.uz