Творогли пирог чизкейкнинг соддароқ ва қўполроқ тарзда тайёрланган бир кўринишидир. Хамир ва творог пропорциялари турлича бўлиши мумкин, бироқ творог кўпроқ бўлиши керак, шунда пирог текстураси мулойим ва майин бўлади.
Зарур масаллиқлар:
хамири учун:
- 150 г ун
- 0,5 стакан шакар
- 100 г маргарин
- 1 чой қошиқ разрихлитель
творогли қиймаси учун:
- 450 г творог
- 0,75 стакан сметана
- 3 та тухум
- 0,5 стакан шакар
Тайёрланиши:
Хона ҳароратида юмшаган 100 г маргаринни 0,5 стакан шакар билан вилка ёрдамида аралаштирамиз.
Разрихлитель билан аралаштирилган 150 г унни унга қўшиб, қўлда аралаштирамиз, шунда унли ушоқчалар ҳосил бўлади — бу хамирдир.
450 г творогни олиб, вилка билан эзамиз ҳамда унга 0,75 стакан сметана, 3 та тухум сариғи ва 0,5 стакан шакарни қўшамиз. Барчасини миксер ёрдамида аралаштирамиз.
3 та тухум оқини алоҳида идишда миксерда кўпиртириб, творогли массага соламиз ва эҳтиёткорлик билан аралаштирамиз.
Формага хамирнинг 2/3 қисмини сепиб соламиз.
Устидан творогли қиймани текис қилиб ёямиз.
Сўнг хамирнинг қолганини сепиб чиқамиз.
Пирогни 180 даражагача қиздирилган духовкада 25—30 дақиқа давомида пиширамиз.
Творогли пирог тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Манба: Daryo.uz