Сизга мазали ва фойдали пирог тайёрлашни тавсия қиламиз. Ширинликнинг таркиби унчалик мураккаб эмас, мазасига эса гап йўқ.
Масаллиқлар
Шарчалар учун:
- 300 г творог (ёғлилиги 1%)
- 3 дона тухум сариғи
- 80 г шакар
- 60 г кокос қириндилари
- 4 ош қ. крахмал
Хамири учун:
- 5 дона тухум
- 50 г шакар
- 60 г шоколад
- 3 ош қ. ун
- 3 ош қ. крахмал
- 4 ош қ. какао
- ½ ч. қ. туз
- 3 ўрам ванилли шакар
- ½ ч. қ. юмшатувчи
Шарчаларни тайёрлаш
Бошида творогли шарчаларни тайёрлаш керак. Кўрсатилган ҳамма масаллиқларни оламиз: творог, тухум сариқлари, шакар, кокос қириндилари ва крахмал. Яхшилаб аралаштирамиз ва ҳосил бўлган аралашмадан катталиги тахминан 3 сантиметр бўлган шарчалар ясаймиз.
Хамирини тайёрлаш
Тухумларни оламиз, сариқларини ажратамиз ва уларни шакар билан бирга текис ва оқиш аралашма ҳолига келгунча кўпиртирамиз. Кейин шоколадни эритамиз ва уни шакарли тухум сариғига қўшамиз. Ҳосил бўлган аралашмага қолган масаллиқларни қўшамиз. Ҳаммасини яхшилаб аралаштирамиз.
Энди тухум оқларини 50 г шакар билан аралаштирамиз. Бу аралашмани жуда эҳтиёткорлик билан икки бўтқа бирлашиб кетмагунча юқоридан пастга томон жойлаштирамиз.
Пишириш
Пишириш учун мўлжалланган идишга пергамент қоғозини тўшаймиз, шарчаларни жойлаштирамиз ва уларнинг устидан шоколадли аралашмани қуямиз.
190 даражада 40-45 дақиқа давомида пиширамиз.
Ёқимли иштаҳа!
Манба: Daryo.uz