Ошхона

Творогли хамирдан олмали конвертчалар

Иштаҳани қўзғатадиган ва мураккаб кўринишга эга бу пишириқни тайёрлаш аслида унчалик қийин эмас.

Масаллиқлар:

  • 150 г творог;
  • 250 г ун;
  • 3 ош қошиқ шакар;
  • 6 ош қошиқ ўсимлик ёғи;
  • 1 та тухум;
  • 1 пакетча разрихлитель (юмшатувчи);
  • 1 чимдимдан ванилин ва туз;
  • 3 та олма;
  • 100 г шакар;
  • 1 ош қошиқ долчин.

Тайёрланиши:

Творогни тухум ва шакар билан аралаштирамиз, туз, ванилин ва ўсимлик ёғи қўшамиз. Унга разрихлитель қўшиб, аралаштирамиз ва уни творогли массага солиб, қайишқоқ хамир қорамиз. Уни сочиқ билан ёпиб, 15 дақиқага қолдирамиз.

Пайтдан фойдаланиб, учта ўртача катталикда олма оламиз, тозалаб, бўлакларга бўламиз. 100 г шакарни 1 ош қошиқ долчин (корица) билан аралаштириб, олма бўлакларини шу аралашмага ботириб оламиз.

Хамирни икки бўлакка бўлиб, ҳар бирини думалоқлаймиз ва 5 мм қалинликда ёямиз. Ҳосил бўлган доирани 8 та бир хил секторларга бўламиз. Ҳар бирининг кенг қисмига начинкани қўйиб, уни учбурчакнинг тор қисми билан ўраймиз.

Хамирнинг иккинчи бўлагини ҳам шу тарзда тайёрлаймиз. Чиройли чиқиши учун, ҳосил бўлган конвертчаларнинг юзига тухум сариғи ва 1 чой қошиқ сут аралашмаси суриб, устидан мак ёки кунжут сепиш мумкин.

180 даражагача қиздирилган духовкада 20—25 дақиқа давомида пиширамиз.

Манба: Daryo.uz