Маданият

Уй шароитида киприкларни парваришлаймиз

Ҳар бир қиз киприклари чиройли бўлишини орзу қилади. Биз сизга киприклар қуюқ ва чиройли бўлиши учун нималар қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат бермоқчимиз.

Биринчи навбатда, вақтинча бўлса ҳам, декоратив косметикадан воз кечинг. Эрталаб унчалик аччиқ бўлмаган илиқ чой ёки қайнаган сувда ювиниб, киприкларга крем суриб қўйинг. Ухлашдан олдин, кўзингизни бўёқлардан совун билан эмас, балки махсус тозаловчи воситалар ёрдамида тозалаш зарур.

Киприкларингизни парваришлаш мақсадида канакунжут, зайтун ёки бодом ёғларидан фойдаланишингиз мумкин. Киприкларга пардоз чўткачаси ёрдамида озгина ёғ суриб қўйинг. Бу озиқлантирувчи ёғлар киприклар учун жуда фойдали бўлиб, тез ўсишига, қуюқ ва соғлом бўлишига ёрдам беради. Тунда кўзингизга тушмаслиги учун, бу ёғларни уйқу олдидан эмас, балки, аввалроқ сурсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Бу тадбирни бир кунда бир маҳал ва ўз вақтида амалга оширсангиз, киприкларингиз учун самарали натижани узоқ кутиб ўтирмайсиз. Бир ҳафта, узоғи билан бир ой ичида соғлом ва чиройли киприкларга эга бўласиз.

Манба: Daryo.uz