Ошхона

Уй шароитида товуқли наггетслар пиширамиз

Уйда янги гўштдан тайёрланган қарсиллоқ пўстли серсув товуқ бўлаклари турли емакхоналарда пишириладиганларига яхши муқобил бўла олади, бунинг устига, у мазали ва тез тайёр бўлувчи таомдир.

Масаллиқлар:

  • 500 г товуқ тўши;
  • 200 г қаттиқ навли пишлоқ;
  • 3 та тухум;
  • 100 г буғдой уни;
  • ¼ қошиқ туз;
  • ¼ қошиқ қора мурч;
  • 50 мл ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши:

Товуқ тўшини юпқа, толаларига кўндалангига қилиб кесамиз.

Пишлоқни майда тишли қирғичдан чиқарамиз. Унни туз ва мурч билан аралаштирамиз.

Гўштни дастлаб унга белаб оламиз, сўнг тухумга ботирамиз, шундан кейин қирғичдан чиқарилган пишлоққа булаймиз. Товуқ бўлакларини ўртача оловда оч тилларанг тусга киргунича қовурамиз.

Ёқимли иштаҳа!

Манба: Daryo.uz