Бугун биз сизга уйни тозаликда сақлаш учун мунтазам равишда нималар қилиш кераклиги ҳақида айтиб бермоқчимиз. Балки сиз баъзи нарсалар ҳақида унутган бўлишингиз мумкин.
Чойшабларни ҳафтада бир марта алмаштириш керак
Америкалик машҳур дерматолог Жоэл Шлессингер ёстиқ жилдлари ва чойшабларни ҳар ҳафта алмаштиришни тавсия қилади. Иш кунидан кейин тери ва сочлардан ёғ ва зарарли бактериялар ажралиб чиқади — улар турли хил тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Сиз ухлашга ётасиз ва улар чойшабларга ўтиб олади. Бундай ҳолат ҳар куни юз беради.
Ваннахонадаги сочиқни — ҳар уч кунда
Ваннадан кейин тана юзасида артинганда сочиққа ўтиб қоладиган ва яна танага қайтиб келадиган терининг миллионлаб ўлик ҳужайралари қолади. Агар сочиқ очиқ ҳавода шамоллатилмасдан ваннахонада қуритилса, ёқимсиз ҳид пайдо бўлади.
Қўл артиладиган сочиқдан ҳеч қачон юз учун фойдаланилмайди — бактериялар қўлдан юз терисига ўтиши мумкин. Юз артадиган сочиқни ҳар фойдалангандан кейин алмаштириш керак.
Чиқиндилар учун челакни — икки ҳафтада бир марта
Чиқиндини ташлаб, пакетни алмаштиргандан кейин албатта қўлингизни ювинг. Чиқинди челагида сиз тасаввур қилганингиздан ҳам кўра кўпроқ бактериялар яшайди. Бактериялар бутун уйга тарқалиб кетмаслиги учун у ҳам икки ҳафтада бир марта махсус воситалар ёрдамида жиддий зарарсизлантиришни талаб қилади.
Совитгични бир ҳафтада икки марта артиш керак
Совитгични худди мунтазам равишда ювиш керак эмасдек кўринади. Бу нотўғри. Озиқ-овқатлар бактериялар кўпайишига сабаб бўладиган жойларда ҳам бузилади. Шунинг учун бир ҳафтада икки марта ҳўллаб тозалаш ишларини амалга ошириб туриш керак.
Манба: Daryo.uz