Кун узоқ ва режаларга тўла бўлиб, ухлашга вақт топилмаслиги кутилаётган бир вазиятда уйқусирамаслик ва диққатни бир жойга тўплаш учун нима қилиш керак? Мақолада бу борада баъзи усулларни келтириб ўтамиз.
Қорнингизни тўйдиринг
Организмимиз худди машина каби «ёқилғи»дан ижобий таъсир олади. Бунда углеводлар катта роль ўйнашини ҳисобга олиб, тетиклашиш учун энг яхши ечим ширин чой ва бўтқа ёки кекс бўлади.
Контраст душ қабул қилинг
Иссиқ ва совуқ сувда навбат билан чўмилиш организмимиз учун термал стресс бўлиб хизмат қилади, унга фаоллик билан қарши тура олиш учун барча «омбор»лар очилади ва организм энергия билан таъминланади.
Иссиқ чой ёки қаҳва
Термал стресснинг яна бир тури иссиқ чой ёки қаҳвадир. Шунингдек, улар таркибидаги тинин ёки кофеин асаб фаолиятини кучайтиради. Шакар эса углевод сифатида бизни тезкор тарзда энергия билан таъминлайди.
Шоколад
Шоколад таркибидаги какао тезда уйғониш ва ўзини тетик ҳис қилиш имконини берувчи хусусиятларга эга. Иссиқ шоколадга ярим чой қошиқ қаҳва қўшиб юборсангиз, бу жараён янада тезлашади.
Эрталабки бадантарбияни бажаринг
Эрталабки енгил жисмоний машғулот асаб тизимини бироз «қитиқлаб» қўйиб, уни янада фаолроқ бўлишга ундайди.
Ёруғликка чиқинг
Организмимиздаги биологик соат шундай ишлайдики, биз ёруғ хонада қоронғи хонадагига нисбатан фаолроқ бўламиз. Чироқни ёқинг ёки пардаларни очинг, 10 дақиқадаёқ тетиклик ва енгилликни ҳис этасиз.
Баланд мусиқа эшитинг
Мусиқа миямизнинги уйқусираётган қисмларини фаоллаштиради. Бироқ мумтоз мусиқа бу мақсад учун тўғри келмайди, рок мусиқа эса айни муддао.
Манба: Daryo.uz