Соғлом ва тўғри парҳез қилиш – мукаммал ҳаёт гарови ҳисобланади. Лекин биз ўз ишларимиз билан шундай машғулмизки, ҳатто танамизни нималар билан озиқлантираётганимиз ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Кўпчилигимиз тўғри овқатланмаймиз ва бунинг натижасида организмда фойдали моддалар етишмайди. Бу муаммони биз кундалик истеъмолимизга бир неча шингил узум қўшиш орқали ҳал қилишимиз мумкин.
Албатта, узум ҳамма муаммоларни бартараф эта олмайди, лекин у энг мазали, фойдали ва тўйимли резавор мевалардан бири ҳисобланади.
Сизни узум ейишга ундовчи бир неча сабабларни келтирмоқчимиз.
Ҳуснбузарга қарши восита
Узум таркибидаги ресвератрол антиоксиданти ҳуснбузарларни келтириб чиқарувчи бактерияларнинг ўсишини камайтиради. Мутахассисларнинг фикрича, бу антиоксидант бензоил пероксиди билан қўшилиб ҳуснбузарларни даволашни таъминлаш хусусиятига эга бўлади.
Ҳазм қилишни яхшилайди
Узум таркибидаги кўплаб клетчаткалар ва тўйимли моддалар ҳазм қилиш тизими фаолиятини яхшилайди, меъда бузилиши ва ич қотишининг олдини олади. Гликемик кўрсаткичи паст бўлган бу мазали мева – озуқа толалари кам бўлган рационли овқатланадиганлар учун энг яхши танлов ҳисобланади.
Узум данаклари экстракти
Узум данаклари экстракти холестериннинг юқори миқдорини даволашда ва саратоннинг олдини олишда ёрдам берадиган даволовчи хусусиятларга бой. Шунингдек, у суякларни ҳам мустаҳкамлайди.
Астмада ёрдам беради
Соғлом ва тўйимли парҳез ҳақиқатан ҳам астмани даволашга ёрдам беради. Тадқиқотларга кўра, мева ва резавор меваларни кўпроқ истеъмол қиладиган болалар бу касалликка камроқ чалинар экан. Узум данаклари экстракти яллиғланишга қарши курашувчи хусусиятга эга, бундан ташқари у ўпкалар фаолиятини яхшилайди ва уларнинг ҳажмини оширади.
Юрак-томир касалликларининг ривожланиш хавфини камайтиради
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, узум ёки таркибида полифеноллар бўлган бошқа озиқ-овқатларни истеъмол қилиш юрак-томир касалликларининг ривожланиш хавфини камайтирар экан.
Манба: Daryo.uz