Саломатлик

Хотира пасайиши сабаблари ва мустаҳкамлаш усуллари

Хотира сусайиши – икки жинс вакиллари орасида кенг тарқалиб бораётган, ёшлар ва ҳатто болалар орасида ҳам тез-тез учраётган касалликлардан бири. Аёллар, оналар фарзандлари, турмуш ўртоқлари соғлиқлари борасида қаттиқ қайғурадилар, ғамхўрлик қиладилар. Таъбир жоиз бўлса, аёллар – оила аталмиш қўрғоннинг нафақат бош ошпази, балки ўрни келганда бош шифокорлари ҳамдир. Шу сабаб бугун кўтараётган мавзумиздаги маслаҳатлар фойдадан ҳоли бўлмайди:

Инсон хотираси чекланмаган ҳажмдаги маълумотларни сақлаб қолиш имкониятига эга бўлиб, мутахассисларнинг фикрига кўра, хотирани мустаҳкамлаш усулларидан қанчалик кўп фойдалансак, керакли ахборотни эслаб қолиш ҳам шунчалик осон кечади. Аввало, қандай омиллар хотира пасайишига сабаб бўлади?

[dropcap type="circle"]1[/dropcap]Климакс даври (Аёлларда ҳайз кўришнинг бутунлай тўхташи). Бу вақт давомида аёллар хотира функсияси ва фикрни жамлаш билан боғлиқ талайгина муаммоларни бошидан ўтказади;

[dropcap type="circle"]2[/dropcap]Гипертония. қон босими юқори бўлган инсонда, хотира пасайиши ва руҳан оғирлашиш эҳтимоли кўпроқ учрайди;

[dropcap type="circle"]3[/dropcap]Диабет. Миямизнинг англаш, тушуниш, ўрганиш функсиясини пасайтиришда мазкур касаллик етакчилик қилади. Бу ҳолат, асосан, ёши катта аёллар орасида кўпроқ учрайди;

[dropcap type="circle"]4[/dropcap]Б12 витамини етишмаслиги. Кунлик овқат таркибида етарлича Б12 витамини бўлмаса, хотира зўриқишларни тез қабул қилади;

[dropcap type="circle"]5[/dropcap]Керакли, фойдали моддалар етишмаслиги ҳам мия қўшимча функсиясининг сусайишига олиб келади;

[dropcap type="circle"]6[/dropcap]Заҳарланиш. Баъзи заҳарловчи моддалар, инсон мия функсиясини сусайтириб юборади.

Хотирани мустаҳкамлаш усуллари:

[list type="tick"]

  • Эсда сақлаб қолишни хоҳлаган нарсамизни ифодали ўқиш ва уни ҳеч бўлмаганда бир марта қайтариш лозим. Масалан, телефон рақами, эълон ёки янгиликларни овоз чиқариб, баландроқ ўқиш, уларни эслаб қолишни осонлаштиради;
  • Маълумотларни гуруҳларга ажратиш ёки уларни таниш бирор нарса билан боғлаб, эслаб қолиш мумкин;
  • Узун матнни тезроқ ёд олишда ўқилаётган маълумотнинг кўринишини мияда яратиш, уларни тасаввур қила олиш орқали инсон маълумотни яна-да осонроқ эсда сақлаб қола олади;
  • Ўқиётган нарсага бирор кулгили ёки бемаъни нарсани боғлаш – бу хотирани ҳиссиётларга боғлашга кўмак беради.

[/list]

Сизда хотира сусайиши кузатилаяптими? Унда:

[dropcap type="square"]1[/dropcap]Аёллар учун ҳар ҳафта бир мил пиёда юриш хотиранинг кучайишини 13 фоизга яхшилайди;

[dropcap type="square"]2[/dropcap]Овқатланиш тартибига ва овқат таркибига эътибор беринг: инсон мияси тана оғирлигининг атиги 2% ини ташкил қилади, лекин қабул қилаётган кислород ва озуқаларининг 20% ини истеъмол қилади;

[dropcap type="square"]3[/dropcap]Мия – тананинг бир бўлаги. Шу боис, танамиз учун бажараётган жисмоний машқлар мия фаолияти ривожланишига ҳам яхши ёрдам беради;

[dropcap type="square"]4[/dropcap]Мияни янги ғайрат, фаоллик билан ҳаракатга унданг Ўрганиш орқали ривожланинг, зеро миямиз борлигининг сабаби ҳам – яшаб турган муҳитимизни ўрганиш, ўзгартириш ҳисобланади;

[dropcap type="square"]5[/dropcap]Миянгизни четдаги одамлар фикрлари асосида эмас, балки ўз шахсий фикрларингизга таянган ҳолда ишлатинг. Бошқалар фикри асосида қарорлар қабул қилиш бора-бора мияни дангаса қилиб қўяди. Фикрларни жамлаб, таҳлил қилиш орқали сўнгги хулосани фақат ўзингиз чиқаришингиз лозим. Шу йўсинда ўз миянгизни машқ қилдириб борасиз;

[dropcap type="square"]6[/dropcap]Янгиликларга интилинг. Тадқиқот олиб бориш, саёҳат қилиш, турар жойни ўзгартириб туриш фойдали бўлиб, инсонни муҳитга кўпроқ эътибор беришга ундайди;

[dropcap type="square"]7[/dropcap]Янги тил ўрганишинг. Олиб борилган изланишларга кўра,, ўз тилини ҳам яхши билмайдиганлар ёки хорижий тилларни билмайдиган инсонлар хотира сусайиши касалига нисбатан кўпроқ дучор бўлишар экан;

[dropcap type="square"]8[/dropcap]Асабийлашиш ва хавотирланиш нафақат нерв хўжайраларини нобуд қилади, балки янгиларининг яралишига тўсқинлик қилади. Миядаги нерв хўжайраларининг қанчалик узоқ яшаши улардан қандай фойдаланишимизга боглиқ. Кайфиятингизни доимо яхши қилишга ва жилмайиб юришга одатланинг.

[dropcap type="square"]9[/dropcap]Ҳаётда забт этишингиз мумкин бўлган чўққиларни тасаввур қилинг, илҳомлантирувчи, ҳиссиётларни уйғотувчи сўзлар, нутқларни тингланг, ўқинг. Мактаб, коллеж, олий ўқув юртини тугатгандан сўнг ҳам изланишда давом этинг. Бунда ёшнинг аҳамияти йўқ. Миянгиз ривожланишда давом этаётгани сизнинг нима бажараётганингизда яққол кўринади;

[dropcap type="square"]10[/dropcap]Қолаверса, табиатимизнинг ўзи табиб: майиз, ёнғоқ, асал, сут маҳсулотлари хотира пасайишига даво сифатида эътироф этилади.

“Соғ танда соғлом ақл” дейдилар. Танимиздаги бугун арзимас кўринган дардни вақтида даволамасак, бир касаллик иккинчи бирини етаклаб келмаслигига кафолат бериб бўладими?! Зеро, инсон организмидаги ҳар бир аъзо занжир каби: бир-бирига боғлиқ. Барчангизга мустаҳкам хотира тилаймиз. Доимо саломат бўлинг, азиз ўқувчи!!! ☺