Хуррак атрофингиздагиларга ноқулайлик туғдириш билан бирга саломатлик билан боғлиқ анча жиддий асоратларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, энг оддий хуррак инфарктнинг пайдо бўлиш хавфини 43 фоизга оширар экан. Бугун биз сизга хуррак ҳақида бутунлай унутиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида айтмоқчимиз.
Ҳолатни ўзгартириш
Хуррак кўпинча чалқанча ҳолатда ухлашни афзал кўрувчиларни таъқиб қилади. Тил халқумга яқинроқ жойлашади ва ҳавонинг нормал айланишига тўсқинлик қилади ва бунинг натижасида хуррак овози пайдо бўлади. Муаммони бартараф қилиш учун ўзингизни ёнбош ҳолатда ухлашга ўргатишингиз керак.
Баланд ёстиқлар
Яна бир ечими — кроватнинг юқори қисмини кўтариш ёки бошнинг тагига кўпроқ ёстиқлар қўйиш. Бундай ҳолатда ҳавонинг айланишига ҳеч нарса халал бермайди.
Шифокор ёрдами
Баъзан шифокорга боришдан бошқа илож қолмайди. Ўпка касалликлари, шамоллаш ва ҳатто аллергия ҳам мўътадил нафас олишга тўсқинлик қилади, одам уйқусида оғиз орқали нафас ола бошлайди — бу хурракнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Спорт
Семириш — хурракнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири. Халқум жуда нозик соҳа бўлиб, ҳатто унчалик катта бўлмаган ёғ миқдори ҳам унинг тўғри фаолият кўрсатишига халал беради. Шунинг учун спорт билан шуғулланинг!
Қуруқ ҳаво
Баъзида хуррак муаммосининг энг оддий ечими ҳаво намлагич сотиб олиш бўлади. Қуруқ ҳаво нафас олиш йўлларини доимий равишда қўзғатади. Хонани шамоллатинг, бу ёрдам бериши аниқ.
Чекиш
Никотин доимий қўзғатувчи сифатида иштирок этади, бунинг натижасида бурун-халқумда сурункали яллиғланиш реакцияси содир бўлади. Шунинг учун чекишни ташлаганингиз маъқул.
Манба: Daryo.uz