Ошхона

Хушбўй кекс пиширамиз

Бу мазали ва хушбўй кексни тайёрлаш ҳаддан ташқари осон — бор-йўғи бир неча тадбирларни амалга оширасиз ва жуда юмшоқ, хушбўй кекс тайёр бўлади!

Асосий масаллиқлар

  • 200 г ун
  • бир чимдим туз
  • 150 г шакар
  • 10 г ванилли шакар
  • 100 г ўсимлик ёғи
  • 3 та тухум
  • 1 ош қошиқ юмшатгич
  • 3 ош қошиқ майиз
  • 100 мл апельсин шарбати
  • 1 чой қошиқ лайм цедраси

Духовкани олдиндан 170–180°C гача қиздиришга қўйинг. Бир идишда шакар, тухум ва ванилли шакарни яхшилаб кўпиртиринг. Кейин ёғни, янги сиқилган апельсин шарбатини қўшинг ва яна бир марта кўпиргунча яхшилаб аралаштиринг. Унни юмшатгич ва туз билан бирга эланг. Аралашманинг устига унни қўшинг ва яна бир марта миксер ёрдамида яхшилаб аралаштиринг.

Майизни бир ош қошиқ ун билан аралаштиринг, хамир ичига қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Диаметри 26 см бўлган формага пишириш учун махсус қоғоз тўшаймиз ва хамирни унинг устига тўкамиз. Кексни 45–55 дақиқа давомида пишириб оламиз. Пишиш жараёни охирлашганда кекснинг тайёр бўлганини ёғоч чўп ёрдамида аниқлаймиз. Агар кекс тайёр бўлган бўлса, унга ботирилган чўп қуруқ бўлади.

Тайёр бўлган кексни формадан оламиз, қоғозни олиб ташлаймиз ва панжара устида тўлиқ совитамиз.

Энди эса хушбўй кексни бемалол дастурхонга тортишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Манба: Daryo.uz