Ошхона

Японча таом — товуқ гўштидан

Зарур масаллиқлар: 400 гр. товуқ гўшти, 200 гр. димлаб пиширилган гуруч, 150 гр. консерваланган кўк нўхат, 50 мл. соя соуси, 3 дона тухум, 3 бўлак саримсоқпиёз, 1 бош пиёз, битта сабзи, ўсимлик ёғи, кўкпиёз.

Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини ўртача катталикда бўлакларга бўлинг. Пиёз ва сабзини тўртбурчак шаклда, кичикроқ қилиб тўғранг.

2. Қиздирилагн ўсимлик ёғида товуқ гўштини бироз қизартириб қовуриб олинг.

3. Пиёз ва сабзини эса то юмшагунча пиширасиз.

4. Кўкпиёзни майда тўғраб, қиздирилган ёғда 30 сония қовургач, тухумларни чақасиз ва аталаб пиширасиз. Сўнгра товуқ гўшти ва сабзини қўшиб аралаштирасиз.

5. 5 дақиқадан сўнг гуруч, кўк нўхат ва майдаланган саримсоқпиёз солиб, таомни 10 дақиқача димлайсиз. Пишишига 3–4 дақиқа қолганида соя соусини солиш керак.

4 кишилик

50 дақиқа

Манба: Darakchi.uz