Карам+пишлоқ+маккажўхори
Зарур масаллиқлар: ярим бош карам (400 гр.), 150 гр. юмшоқ пишлоқ, ярим банка консерваланган маккажўхори, 1 бўлак саримсоқпиёз, майонез, туз, қора мурч, кўкатлар.
Тайёрланиши: 1. Карамни майдалаб тўғранг. Юмшоқ пишлоқни қирғичдан ўтказинг. Карамга консерваланган маккажўхори билан қўшинг.
2. Майдаланган кўкатларни салатга солиб, аралаштиринг. Энди туз, мурч, эзилган саримсоқпиёз ва майонез қўшиб, яна бир бор яхшилаб аралаштиринг.
Тайёрланиш вақти 15 дақиқа
4 кишилик
Манба: Darakchi.uz