Ошхона

Ёнғоқ ва майизли маффин

Зарур масаллиқлар:

  • 220 г ун
  • 100 г маргарин
  • 200 г шакар
  • 1 чой қошиқ разрихлител
  • 130 мл сут
  • 2 та тухум
  • 100 г ёнғоқ
  • 100 г майиз

Тайёрланиши:

Маргаринни бироз эритамиз ва унга шакарнинг ярмини қўшиб аралаштирамиз.

?

Тухумларни битта-битта чақиб соламиз. Шакарнинг қолганини қўшамиз.

20151120_190616

Сутни соламиз ва яна аралаштирамиз.

20151120_191004

Унни разрихлител билан аралаштириб, сўнг суюқ аралашмага соламиз. Аралаштирамиз.

20151120_191602

Хамирга ёнғоқ ва майизни қўшамиз.

20151120_191632

20151120_191950

Формани ёғлаб, хамирни солиб чиқамиз.

20151120_192220

180 даражагача қиздирилган духовкада 25—30 дақиқа давомида пиширамиз.

20151120_195007

Маффин тайёр. Ёқимли иштаҳа!

20151120_195626