Саломатлик

Югуриш пайтида нафас олиш: муваффақиятнинг 4 калити

Югуриш сифатига кўпчилик омиллар таъсир қилади: саломатликдан тортиб то мотивациягача. Лекин тўғри нафас ола билиш ҳар доим энг асосийларидан бири бўлиб қолади. Айнан нафас олиш сифатли югуришни расвогарчиликка айлантириши мумкин.

Биз техник жиҳатдан тўғри нафас олишнинг 4 асосий шарти ҳақида айтиб бермоқчимиз.

1. Маром

Югуриш вақтида нафас олиш мароми сиздаги тезлик ва чидамни ошириши мумкин.

2:2 — кўпчилик бу шартли тасвирни югуриш учун мукаммал деб айтади, спортчилар унга ғайриихтиёрий тарзда амал қилади. Бироз машқ қилсангиз, ўйлаб ҳам ўтирмасдан бу маромга амал қиласиз.

У қуйидагилардан иборат: нафас олиш, чап, ўнг, нафас чиқариш, чап, ўнг, нафас олиш ва ҳ.к.

2. Чуқурлик

Югуриш вақтида ҳаво етишмаяптими? Чуқурроқ нафас олинг!

Қорин билан (ёки чуқур) нафас олиш диафрагмаларни ишга солади. Нафас олишнинг бу тури кислороднинг қонга ва мушакларга кўпроқ етиб боришига имкон беради, бу билан сизнинг кўрсаткичларингизни яхшилайди ва кўнгил айниш, чарчоқнинг олдини олади.

3. Бурун ва оғиз

Оғиз орқали ҳам, бурун орқали ҳам нафас олиш керак.

Бурун орқали нафас олиш чуқурроқ нафас олишга ва ҳавони у ўпкага етиб боргунча иситишга ёрдам беради. Иккинчи томондан, оғиз орқали нафас олиш ҳаракатланувчи мушакларни кислород билан таъминлашни оширишга ёрдам беради.

Югуриш вақтида оғиз бироз очиқ бўлиши керак, бу юз мушакларини бўшаштиради ва бутун танадаги тарангликни йўқотади.

4. Мушаклар

Кўпчилик югуришни юрак ва оёқлар учун иш деб ҳисоблайди. Лекин ўпка ишнинг катта қисмини ўз зиммасига олади ва уларнинг ривожланиши билан ҳам шуғулланиш керак бўлади.

Манба: Daryo.uz