Қон босимининг ошиши — бу фақат кексаларда учрайдиган касаллик эмас. Бу хасталик билан зарарли дори-дармонларсиз қандай курашса бўлади? Маълум бир озиқ-овқатларни истеъмол қилиш мумкин. Шундай қилиб, агар сизнинг қон босимингиз кўтарилаётган бўлса, таомномангизга нималар қўшиш мумкин?
Гипертония касалига дучор бўлганлар учун керакли озиқ-овқатлар:
Кун давомида 3 маҳал 1 пиёладан ёғсиз сут ичиш фойдали. Унинг таркиби калий, кальций ва магнийга жуда бой.
Творог (ёғи кам) томирларни кенгайтириш ва юракни мустаҳкамлашга ёрдам беради, шунингдек унинг таркибида сутда бор бўлган барча микроэлементлар ва витаминлар мавжуд. Бир кунда 100 грамм творог ейиш тавсия қилинади.
Сули ёрмасидан қилинган бўтқа ҳамма учун фойдали. Унинг таркибида клетчаткалар мавжуд.
Какао калорияли бўлса ҳам томирлар учун фойдали. Бу ичимликни бир ҳафтада 1—2 марта ичиш кифоя қилади.
Кўк чойни мунтазам равишда ичиш тавсия этилади. Кўк чой антиоксидантларга бой бўлиб, у холестеринни камайтиради ва қаришни секинлаштиради.
Қора шоколад ҳам антиоксидантларга бой, шунингдек бу ширинлик юрак мушакларини мустаҳкамлайди ва босимни пасайтиради. Лекин бу воситани меъёридан оширмасдан истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Лосось (қизил балиқ) — гипертония билан оғриган беморларнинг энг яхши ёрдамчиси. Бу таомни бир ҳафтада бир неча марта 150 граммдан ейиш лозим.
Қизил булғор қалампири. Унинг таркиби C витаминига жуда бой. Бир суткада икки дона қалампир истеъмол қилиш организм учун етарли бўлади.
Ошқовоқ уруғи ҳам фойдали ҳисобланади. Унинг таркибида рух мавжуд бўлиб, у инфаркт хавфини камайтиради. Ошқовоқ уруғини тамаддилар ўрнида бир кунда 20 граммдан истеъмол қилиш лозим.
Бодом калий, кальций, магний ва E витаминига бой бўлгани учун қон босимини пасайтиради ва холестерин миқдорини бошқариб туради.
Манба: Daryo.uz