Бири биридан ўтаман деган косметика воситаларининг ишлаб чиқарувчилари, ваъданикатта беришсада, доимий натижани таъминлай олишга қодир эмаслар. Негаки, гўзаллик муолажаси ичкаридан, яъни, организмнинг муҳим аъзоларида олиб борилишилозим. Ушбу вазифанинг масъули эса витаминлардир! Англаганингиздек, дармондорилартақчиллигига дучор бўлсангиз, ташқи кўринишингиз путурдан кета бошлайди.
Қўл териси қуруқлашяптими?
Терида коллаген қопламасини ишлаб чиқарувчи ҳамда тери эластиклик хусусиятини оширувчи А витамини, қўл ва юз териси майинлиги учун ғоят муҳимдир. Терингиз қуруқлашиб бораяптими, билингки, А витаминининг заҳираси тугаган. Шунингдек, ушбу дармондорига эҳтиёж ортганида соч тўкилиши, тишларнинг синувчан, милкларнинг эса бўшашиб кетиши кузатилади.
А витамини билан хафалашиб қолмасликни истасангиз, овқатланиш рационида сабзи, қовоқ, балиқ ёғи, тухум сариғи ва сариёғ бўлишини назоратга олинг. 2 ош қошиқ сабзи шарбатига 1 ош қошиқ ёғли творог ва 2 ош қошиқ сметанани аралаштириб, юз ва қўл терсига суртиб олсангиз, ташқи тарафлама А витаминининг фойдасини кўрасиз.
Қазғоқ бор денг...
В гуруҳи витаминлари бу ҳушбичим қомат ва тери таранглигининг кафолатидир. Айнан ушбу дармондори организмда моддалар алмашинувини яхшилаб, ёғ йиғилишининг олдини олади. Бел ва қорин терисининг буришиб қолаётганидан ташвишдамисиз, В гуруҳи витаминларини ёрдамга чорланг.
Сочга қазғоқ тушишида ҳам В гуруҳи витаминларининг «қўли» бор. Аниқроғи дармондори миқдорининг сезиларли равишда камайгани, қазғоқни пайдо қилади. Буғдой кепаги, кўкатлар, дуккакли маҳсулотлар, жигар, бодом ва ёнғоқни канда қилмаслик, сизни ушбу муаммодан қутқаради. Аммо шугина билан кифояланманг. 3 ош қошиқ буғдой кепагига 1 стакан қатиқ ёки сметанани аралаштириб, нам соч толасига суртинг-да, бошни уқаланг. 10-15 дақиқадан сўнг бошни илиқ сувда чайиб оласиз. Мазкур ниқоб ҳафтада икки маротаба қўлланилса, бош териси В витаминига тўйинади.
Тирноқлар синувчанлигининг сабаби...
Коллаген синтезида иштирок этувчи, бўғимлар тузилишини сақлаб турилишига ёрдам берувчи ва энг асосийси қариликни секинлаштирувчи C витамини аёл организми учун ғоят муҳимдир. Аскорбин кислотасининг етишмаслиги тери кўринишига таъсир кўрсатади. Эрта пайдо бўлган ажинлар, соч тўкилиши, синувчан тирноқлар, тери рангпарлиги – барчаси C дармондорисининг тақчиллигини англатади. Маслаҳатимиз, цитрус мевалари, маймунжон, қорағат, помидор ва карамни канда қилманг. Янги йил дастурхонидан ортган мандаринлардан эса қуйидаги ниқобни тайёрлаб кўришингиз мумкин. 2 ош қошиқ сутда пиширилган сули ёрмаси бўтқасига 3 ош қошиқ мандарин шарбати, бир чой қошиқдан эритилган сариёғ ва асал аралаштирилади. Ниқоб 15-20 дақиқага юзга суртилиб, сўнг илиқ сувда чайиб олинади.
Синувчан тирноқларнинг чораси эса ҳафтада бир маротаба илиқ ванна муолажасини ўтказишдир. Бунда сизга 1 литр илиқ сув, 4 ош қошиқ кунгабоқар ёғи, бир неча томчи йод эритмаси керак бўлади.
Тишларим оппоқ бўлсин десангиз...
Организмда метаболизм жараёнини бошқарувчи, фосфор ва калций моддаларининг сингишини таъинловчи D витаминининг хизмати беқиёс. Айнан ушбу дармондори тишларнинг сарғаймаслиги ҳамда уларнинг мустаҳкам бўлиши учун хизмат қилади. Жигар, ёғли балиқ истеъмол қилишга одатланиш D витамини заҳирасини тўлдириб туради. «Тишларим сарғайяпти-ку» дейсизми, у ҳолда дармондорига бой маҳсулотларни тановул қилиш баробарида, бошқа чораларга ҳам диққат қаратинг. 3 ош қошиқ исътемол содаси, 10 томчи водород перекси, 1 чой қошиқ лимон шарбати ва 3 та фаоллашган кўмир донасини аралаштириб, қоришма тайёрланг. Тиш чёткасини аралашмага ботириб, тишларни тозалаб олинг. Муолажани ҳафтада бир-икки маротаба ўтказиш, кифоя.
Энди доғлардан чўчиманг!
Теридаги пигмент доғлардан ҳалос бўлишни истасангиз Е витаминига бой маҳсулотларни истеъмол қилибгина қолмай, ушбу дармондори иштирок этган косметика воситаларидан ҳам фойдаланинг. Тухум, сут – қатиқ, кунгабоқар ёғи, ёнғоқлар, наъматак, организмнинг Е витаминига бўлган эҳтиёжини тўлдиради.
Юз ва қўл терисидаги пигмент доғлар билан курашишда қуйидаги ниқобни синаб кўринг. 2 ош қошиқ творог, 1-2 чой қошиқ зайтун ёғи ва 5 томчи Е витамини аралаштирилади. Ниқоб муаммоли терига суртилгач, 15 дақиқага қолдирилади.
Ёғли тери муаммоси
Ёғ моддалари алмашинувини назорат қилувчи, шакар ва ёғни қувват манбаига айлантирувчи РР витаминисиз ички аъзолар ўз вазифасини уддалай олмайди. Натижада юз териси ёғлашиши келиб чиқади. Ерёнғоқ, брокколи карами, пишлоқ, хурмо, картошка айни РР витаминига бойдир. Тери ёғлашишига қарши энг оддий чора бу тухум оқини аталаб, юз терисига суртиш ҳамда вақти – вақти билан кўк чой ёрдамида компресс қилиб туришдир.
Улар бир – бирини тўлдириб туради
Соч ўсиши учун В витамини муҳим ҳисобланади. Е дармондориси эса қонда кислород айланишини таъминлайди. C витамини бош терисидаги қон айланишига маъсул. Шунингдек, у соч илдизиниозиқлантиради. А дармондориси етишмовчилигида эса сочлар тўкила бошлайди. Англаганингиздек, барча витаминлар бир-бири билан узвий боғлиқ. Шундай экан, ҳар бирини меъёрла ушлашга ҳаракат қилинг.
Анора МАЖИТОВА тайёрлади
Манба: Darakchi.uz